Тошлоқда “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди

16.12.2019, 15:55

Тошлоқда “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди

O‘zLiDeP Тошлоқ туман Кенгаши 19-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод М.Кенжаев, халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Р.Камолов ҳамда туман кенгаши депутатлигига номзодлар сўз олиб, ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

“O‘zLiDeP келгусида ҳам аҳолининг барча қатламлари, энг аввало, тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратади. Шу боис партиямиз тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бу борадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ва либераллаштириш мақсадида Тадбиркорлик кодексини қабул қилиш таклифини ўз сайловолди дастурида илгари сурмоқда”,  – дейди партия вилоят Кенгаши раиси, депутатликка номзод Р.Камолов.

Тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод М.Кенжаев иштирокчиларни ўз сайловолди дастури билан таништирар экан, экспортни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, экспорт қилувчи корхоналарни молиявий ресурслар билан таъминлаш, қулай молиявий-иқтисодий ва божхона шароитларини яратиш, янги транспорт йўлакларини шакллантириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратганини таъкидлади.

Тадбирда шунингдек, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлигига номзодлар ҳам сўзга чиқиб, фуқароларни бўлажак сайловларга фаол иштирок этишга чақирди.

Тадбирда таниқли хонандалар томонидан куйланган куй-қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият улашди.

 Шоҳсултон  ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    956
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+