Бухорода “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди (+видео)

16.12.2019, 17:44

Бухорода “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди (+видео)

Бухоро шаҳридаги  “Фавворалар майдони”да “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгаш депутатлигига партиядан кўрсатилган номзодлар, ёшлар, тадбиркор ва фермерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Дастлаб Бухоро давлат университетидан “Фавворалар майдони”га қадар “Биргаликда биз кучмиз!” шиори остида оммавий юриш марафони бўлиб ўтди. Унда O‘zLiDeP тарафдорлари партия байроғини баланд  кўтарган ҳолда фуқароларни жорий йилги сайловларга фаол иштирок этишга ва партиядан кўрсатилган номзодларга овоз беришга чақирди.

Шундан сўнг, “O‘zLiDeP тарғибот автобуслари” карвони билан Бухоро шаҳри бўйлаб тарғибот ишлари амалга оширилди. Шоунинг очилиш маросими сайловчиларни партия номзодларига овоз беришга ундаган чақириқларга уланиб кетди.

Тадбирда партия Бухоро вилоят Кенгаши раиси Ф.Аминов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар Э.Аслонова, М.Баратовалар сўзга чиқиб, сайловчиларга партия  сайловолди дастурида ҳамда ўзининг сайловолди дастурида белгиланган асосий вазифалар ҳақида маълумот беришди.

Тадбир сўнггида сайловчилар учун бухоролик санъаткорлар иштирокида катта концерт дастури намойиш этилди.

Обид ҚЎЛДОШОВ,

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1196
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+