Тошкентдаги 46 та сайлов округидан 16 тасида O‘zLiDeP номзодлари сайланди

25.12.2019, 10:54

Тошкентдаги 46 та сайлов округидан 16 тасида O‘zLiDeP номзодлари сайланди

Пойтахтимиздаги 60 та сайлов округидан 46 тасида маҳаллий кенгаш депутатлари сайланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.

Тошкент шаҳар сайлов комиссиясида 2019 йилнинг 22 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман кенгашларга ўтказилган сайлов натижалари бўйича брифинг ташкил этилди.

Маълум қилинишича, пойтахтимиздаги 60 та сайлов округидан 46 тасида  маҳаллий кенгаш депутатлари сайланди.

Шу жумладан:
 
- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 16 нафар;

- Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 9 нафар;

- Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан 9 нафар;

- Ўзбекистон "Адолат" демократик партиясидан 8 нафар;

- Ўзбекистон Экологик партиясидан 4 нафар депутат сайланди.

Эслатиб ўтамиз, қолган 14 та сайлов округида қайта сайлов бўлиб ўтади.

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    466
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+