O‘zLiDeP амалий ишлар партияси эканлигини амалда исботлайди

25.12.2019, 17:34

O‘zLiDeP амалий ишлар партияси  эканлигини амалда исботлайди

Жорий йилги сайловлар Сирдарё вилоятида ҳам очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик асосида ўтказилди.  Эътиборлиси, “Янги Ўзбекистон, янги сайловлар” шиори остида ўтган сайловда халқимиз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, ўзи ишонган муносиб номзодга овоз берди.

Сайлов куни ҳар соатда матбуот анжумани, брифинглар орқали нафақат янгиликлар, балки сайлов билан боғлиқ турли масалалар бўйича муҳим маълумотлар бериб борилди.  Умуман олганда, ушбу сайловлар барчанинг диққат марказида бўлди. Халқимиз сайловлар, партиялар ҳақида ўз фикрларини билдиришди. Бу фуқароларимизда мазкур жараёнларга дахлдорлик ҳисси ортганини билдиради.

Яна бир гап. Жорий йилги сайловнинг ўзига хос жиҳати сиёсий партияларга ўз ғоя ва ташаббусларини жамоатчилик орасида тарғиб қилиш учун кенг имкониятлар бўлди. Жойларда ўтказилган кўплаб тарғибот тадбирларида, оммавий ахборот воситалари орқали ўтказилган дебатларда партиялараро ғоялар кураши акс этди.

Ўзим ҳам эрта тонгданоқ сайловга бориб, ватанимизнинг порлоқ келажаги ва тараққиёти учун энг муносиб номзодга овоз бердим. Сайлов участкасида кузатувчилар учун алоҳида жойлар ҳозирлангани, сайловчиларнинг тартиб билан тизилган рўйхати, тиббиёт хонаси, яширин овоз бериш учун кабиналар — барча-барчаси тайёргарликнинг савияси бугунги сайловлардан сезиларли даражада ортганини кўрсатиб турибди.

Сайловлар халқ хоҳиш иродасининг намунаси, партия номзодларига билдирилган юксак ишонч, десак муболаға бўлмайди. Халқ ишончи зиммага янада катта масъулият юклайди. Энди биз ана шу ишончга муносиб бўлиш, хусусан сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни оғишмай бажаришга қаттиқ бел боғладик. Сайловчилар ишончига амалий ишларимиз билан жавоб беришни олдимизга мақсад қилиб қўйдик.

Халқ ишониб сайлаган депутатлар ҳеч муболағасиз Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида фидойилик билан хизмат қилади. Энг аввало халқ дарди билан яшайди. O`zLiDeP эса амалий ишлар партияси эканлигини амалда исботлайди.                         

Улуғбек  СОТИБОЛДИЕВ,

                            O‘zLiDeP Сирдарё  вилоят

Кенгаши раиси

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    298
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+