O‘zLiDeP вакили aмударёлик ёшлар билан учрашди

16.01.2020, 17:02

O‘zLiDeP вакили aмударёлик ёшлар  билан учрашди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Шарапат Отемисов aмударёлик  ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Туман ҳокимлиги, тегишли ташкилот ва идора вакиллари, партия фаоллари иштирок этган учрашувда сўнгги уч йилда туманда ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш борасида улкан ишлар амалга оширилгани таъкидланди.

“Жойларда бўлгани каби Амударё туманида ҳам ёшларнинг ўз тадбиркорлигини ташкил этиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Айниқса, уларга бизнес-режа тузишдан тадбиркорликни юритишгача бўлган барча жараёнда иқтисодий, ҳуқуқий, моддий ва маънавий кўмак берилмоқда. Масалан, биргина ўтган йилда партия кўмагида кўплаб ёшларимиз тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит олиб, ўз бизнесини йўлга қўйишди”, – дейди  Ш.Отемисов.

Учрашувда ёшларнинг таклиф, истаклари ва муаммолари тингланиб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот  хизмати

  • Кўрилди
    772
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+