Янги йил O‘zLiDeP электорати манфаатларини ҳимоя қилиш йили бўлади

26.12.2017, 17:37

Янги йил O‘zLiDeP электорати манфаатларини ҳимоя қилиш  йили бўлади

Муҳтарам Юртбошимизнинг мамлакатимиз тарихида илк маротаба - 2017 йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис палаталари, вазирлик ва идоралар, мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари, Қорақолпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва жойлардаги вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари билан видео алоқа тарзида тўғридан-тўғри тақдим этилган Мурожаатномаси барча юртдошларимизни бениҳоя тўлқинлантириб юборди. Юртдошларимизнинг мумнуният билан, “Ажойиб маъруза бўлди. Бунақаси ҳали бўлмаган”, “Юртбошимизга қойил. Биронта масалани эътиборсиз қолдирмади”, “Худо хоҳласа, 2018 йил юртимизда янада юксалиш ва ривожланиш йили бўлади” деган ҳаяжонли эътирофлари барчамизни янада руҳлантириб юборди.

Мурожаатнома аввалида юртбошимиз дастлаб тараққиётимизнинг янги босқичи бўлган 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни хусусида сўз юритар экан – “Биз мамлакат ҳаётига доир ҳар бир қарорни халқимиз билан маслаҳатлашиб, бевосита мулоқот асосида қабул қилмоқдамиз”. “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя бу борада фаолиятимиз мезонига айланмоқда” – дея қайд этди.

Янги йилга анъанага мувофиқ ном беришда Президентимизнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да жойларда аҳоли билан бевосита мулоқотлари, Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхонага келиб тушган мурожаатларидан келиб чиқиб, жамоатчилик фикрини ўрганиб,  2018 йилга юртимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”, деб ном беришни таклиф этганлиги эса партиямиз электорати вакилларининг дилидаги фикр бўлди.

Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб номланган 2018 йилда мамлакатимизни ривожлантириш бўйича 5 та устувор йўналишдаги муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Тақдим этилган мурожаатнома айни кунларда давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг аҳоли қатлами ўртасида ўрганилмоқда. Билдирилган ташаббус ва таклифлар асосида мамлакатимиз тараққиёти ва ривожланишида муҳим аҳамият касб этиши кутилаётган 2018 йилда амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинмоқда.

Ўз фаолиятини тадбиркорликни ривожлантириш, юртимиз тараққиёти, юксалиши ва ривожланишига ҳисса қўшишдек муҳим вазифа билан чамбарчас боғлиқ деб ҳисоблайдиган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Самарқанд вилоят, туман ва шаҳар ташкилотлари, ўз иш фаолиятини инновацион ғоялар ва технологияларни татбиқ этиш орқали тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратади.

Илҳом БОТИРОВ,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосариаппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1675
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+