O‘zLiDeP депутати хориждан қайтган фуқарони иш билан таъминлади

30.01.2020, 15:25

O‘zLiDeP депутати хориждан қайтган фуқарони иш билан таъминлади

Шаҳрихон туман ҳокимлигида Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова ташаббуси билан тарғибот тадбири ташкил этилди. Давлатимиз раҳбарининг Парламентга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилишга қаратилган мазкур очиқ мулоқотда Шаҳрихон туманидаги мавжуд 76 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, туман мутасаддилари иштирок этдилар.

- Ушбу нутқни ўқиб-ўрганиш, белгиланган вазифаларга жиддий ёндашиш зарурлигини бугуннинг ўзи талаб этмоқда, - дейди Мустақиллик МФЙ раиси Назирахон Яқубова. - Топшириқлар ижросини изчиллик билан таъминлаш олдимиздаги энг устувор вазифа эканлигини янада теранроқ англадик. Бошқарув органларининг бир бўғини сифатида атрофимизда рўй бераётган воқеликларга бефарқ бўлолмаймиз, муаммолар оилаларда, маҳаллалардаёқ ечим топилишига эришамиз. Бунинг учун Мурожаатномадан келиб чиқадиган устувор тегишли вазифаларни белгилаб олдик.

Шу куни депутат Терактаги маҳалла фуқаролар йиғинидаги вақтинча ишсиз ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда Мурожаатномадан келиб чиқиб, уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, яқинда хориждан қайтган Мансурбек Ғиёсовнинг айни масаладаги муаммоси ижобий бартараф этилди.

- Депутатга раҳмат! Мана ўз қишлоғимда ҳам ишли бўлсам бўларканку! Ўзи раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигига муқим ишга жойлашдим. Энди оилам, яқинларим бағрида бўлишимдан хурсандман.

Мурожаатнома тарғиботи жараёнларида аҳоли вакиллари муаммоларига ечим топилаётганининг ўзиёқ ижро борасида дадил қадамлар ташланаётганидан даракдир.

Равшанбек Абдураҳимов,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    1174
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Davronbek2020-02-06 23:39:43

Shahrhonga fudbo'l maktablarini va boshqa spo'rt maktablarini, to'garaklardi ochishdi ilojisi bormi amaliy yordam berolasilami. Rahmat


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+