2019 йилда O'zLiDeP кўмагида 867 нафар хотин-қизга 58 млрд. 805 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилди

03.02.2020, 18:27

2019 йилда O'zLiDeP кўмагида 867 нафар хотин-қизга 58 млрд. 805 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилди

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида “Хотин – қизларнинг бандлигини таъминлашда касаначиликнинг ўрни” мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.  

Учрашувда ушбу партиявий лойиҳа доирасида 2019 йилда 36 та тадбир ўтказилгани, бунинг натижасида 867 нафар хотин-қизга 58 млрд. 805 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилгани таъкидланди.

Шундан сўнг, “Тим Абдуллахон” савдо маркази ва “Атлас-98” оилавий корхонаси раҳбари Б.Файзиева, “Замин Мадад Тайёрлов савдо” МЧЖ раҳбари М.Содиқова, “Севинч Текс Сервис” МЧЖ раҳбари Л.Равшанова, “Тадбиркор бизнес центр” касб-ҳунар ўқув маркази раҳбари С.Давроновалар хотин-қизларга танлаган соҳа ва йўналишларида бизнес-режа тузиш бўйича зарур тавсиялар, маслаҳатлар беришди.

Маҳорат дарслари давомида 30 га яқин хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. Шундан 10 нафари зардўзлик, 20 нафари касаначилик йўналиши бўйича ўз ишига эга бўлди. Шунингдек, 10 нафар иштирокчи  партия сафига қабул қилинди.

O'zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    936
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+