O'zLiDeP депутати қаршилик Зоҳида Маматовага тадбиркор бўлишга кўмаклашди. 3 нафар тенгдоши ишли бўлди

17.02.2020, 17:14

O'zLiDeP депутати қаршилик Зоҳида Маматовага тадбиркор бўлишга кўмаклашди. 3 нафар тенгдоши ишли бўлди

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, уларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратган ҳолда бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ёш тадбиркор Зоҳида Маматова ҳам "Yoshlar-kelajagimiz" жамғармасидан 40 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, Қарши шаҳрида қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

- Кредитни расмийлаштиришда ва қандолатчилик цехини очишда менга O'zLiDeP Қарши шаҳар кенгаши депутати Жамшид Раҳмонқулов катта кўмак берди, - дейди Зоҳида Маматова. – Энг қувонарлиси эса 3 нафар Қарши шаҳрида яшовчи хотин-қизни иш билан таъминладим. Келажакда фаолият туримни янада кенгайтириб, тадбиркорликни бошқа турлари билан ҳам шуғулланишни мақсад қилганман.

Айни пайтда цехда тайёрланаётган ширинликлар пешма-пеш савдо дўконларига етказиб берилмоқда. 

  O'zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    776
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+