O‘zLiDeP фаоли Учтепада тадбиркорлар учун семинар-тренинг ўтказди

18.02.2020, 16:48

O‘zLiDeP фаоли Учтепада тадбиркорлар учун семинар-тренинг ўтказди

O‘zLiDeP Учтепа туман Кенгаши томонидан туман тадбиркорлари, айниқса, ёш тадбиркорлар ва ўз бизнесини энди бошламоқчи бўлган фуқароларни тадбиркорлик йўналишидаги билимларини янада ошириш, етарлича маълумотлар бериш мақсадида “Тадбиркорлик санъати” мавзуида семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинарда дастлаб Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

Таъкидланганидек, мамлакат ривожланиши, унинг иқтисодиётини янада юқори босқичга олиб чиқишда аввало инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш, рақамли иқтисодиётни жорий қилиш орқалигина эришиб бўлади. Бунда албатта, илм, фан-техника ютуқларини амалиётга тадбиқ этиш мақсадга мувофиқдир.

“Учтепа туманида бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар, афсуски, етарли даражада таъминланмаган. Масалан, кўпгина тадбиркорлик субъектлари инновацион ғоялар орқали янгиликларга интилиб, фан-техника ютуқларини ўз фаолиятларига жорий этишлари қийин кечмоқда. Бу муаммоли масалаларни ўрганган ҳолда тадбиркорларга йўл кўрсатиб, уларга ёрдам бериш биз депутатларнинг ҳиссаси катта бўлиши керак. Бугунги семинар ҳам ушбу муаммоли масалаларни ҳал этишга қаратилди”, - дейди  O‘zLiDeP Учтепа тумани Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Улуғбек Хакимов.

Семинар давомида иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, амалий машғулотлар ўтказишди. Машғулотлар давомида тадбиркорлар ва ўз бизнесини энди бошламоқчи бўлган ёшлар томонидан соҳага оид аниқ таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдириб ўтишди. Ўтказилган семинар иштирокчилар учун айни муддао бўлди. Кўплаб саволларга жавоб топишди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    885
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+