O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” хивалик хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этди

20.02.2020, 18:23

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” хивалик хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Соғлом турмуш – келажак пойдевори” мавзусида тиббий кўрик ташкил этди. 

Хива туманида ташкил этилган кўрик давомида тўрт юз нафардан ортиқ хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, аниқланган касалликлар бўйича беморларга малакали шифокорлар томонидан зарур тиббий ёрдам ва тавсиялар берилди.   

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашнинг асосий мезони бу –спортдир. Шу мақсадда тиббий кўрикдан ўтган фуқаролар куннинг иккинчи ярмида Хива шаҳридаги Тиббиёт коллежида спортнинг теннис, гимнастика, шашка, шахмат турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Тадбир доирасида мутахассислар томонидан тўғри овқатланиш қоидалари, соғлом турмуш тарзига риоя этиш, овқатдан заҳарланиш, диарея, ботулизм ва бошқа ўткир ичак касалликларини олдини олиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

“Одатда кўплаб касалликлар нотўғри овқатланиш оқибатида юзага келади, – дейди Хива туман тиббиёт бирлашмаси бўлим мудири А.Балтаев. – Ҳозирги кунда одам организми учун 13 турдаги витаминлар зарурлиги фанда исботланган. Кальций, натрий, магний, калий, фосфор, йод, темир ва бошқа моддалар шулар жумласидандир.”.

Мушарраф РАҲИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм

вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    1062
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+