Депутат Дилбар Усмонова нуроний отахон ва онахонлар билан мулоқот қилди (+фото)

28.02.2020, 11:00

Депутат Дилбар Усмонова нуроний отахон ва онахонлар билан мулоқот қилди (+фото)

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Дилбар Усмонова ўз сайлов округида бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганиш билан бир қаторда фахрийлар, ёши улуғ отахон ва онахонлар ҳолидан хабар олмоқда.

Халқ вакили Қибрай туман фахрийларни соғломлаштириш марказида даволанаётган кекса отахон ва онахонлар билан учрашиб дилдан суҳбатлашди.

Депутат Дилбар Усмонова Президентимизнинг парламентга йўллаган Мурожаатномасида фаҳрийларни эъзозлаш, ардоқлашимиз, уларнинг соғлигини ҳар куни, ҳар соатда ўйлашимиз лозимлиги, шу билан бир қаторда жорий йилда ҳам нуронийларимизга эътибор янада кучайтирилиши, уларнинг яхши соғломлаштириш масканларида дам олиши учун барча имконият ва имтиёзлар берилиши ҳақида тўхталиб ўтилганининг ўзи ҳам нуронийларга қаратилган катта эътиборнинг намунаси эканлигини таъкидлади.

Мазкур соғломлаштириш марказида даволанаётган фахрийлар билан суҳбат жараёнида ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини ҳам билдириб ўтишди. Ушбу масканда даволаниш истагида келган фуқароларга янада қулайликлар ва шароитлар яратиб берилиши учун замонавий тиббиёт жихозларини ўрнатиш ҳам муҳимлигини айтиб ўтишди.

Шунингдек, депутат Дилбар Усмонова ушбу тумандаги “Умид Гулшани” сиҳатгоҳи ҳамда “KASABA TEKS” корхонасида ишлаётган ишчи хотин-қизлар билан ҳам очиқ мулоқот ўтказди. Мулоқотлар жараёнида хотин-қизларнинг тадбиркорлик ва ишбилармонлик билан шуғулланишлари учун кўплаб имконият ва имтиёзлар яратиб берилаётганлиги хусусида тўхталиб ўтди.

Мулоқотлар жараёнида партия томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик сир-асрорларини ўргатиш, ишбилармонликка жалб қилиш, энг чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган уйда ўтирган аёлларга ҳам бизнес бошлашларида кўмаклашиш борасида қилинаётган амалий ишлари ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

Партияга қизиқиши бўлган 10 нафар хотин-қизлар партия аъзолигига қабул қилинди.

Диёра Болтаева,

O‘zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши

аёллар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    414
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+