Қонунчилик палатаси депутати “Ўрта қишлоқ” ва “Яккатут” маҳаллалар аҳолисининг муаммоларини ўрганди

29.02.2020, 15:57

Қонунчилик палатаси депутати “Ўрта қишлоқ” ва “Яккатут” маҳаллалар аҳолисининг муаммоларини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Мавлуда Ходжаеванинг Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги сайловчилар билан ўтказган учрашувида ҳудудда тўпланиб қолган бир қатор муаммолар рўй-рост ўртага ташланди.

Туманнинг Ўрта қишлоқ ва Яккатут маҳаллаларида бўлиб ўтган учрашувларда М.Ходжаева Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритиб, унда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлади. Шунингдек, парламент қуйи палатаси томонидан қабул қилинаётган қонунлар, муҳокама этилаётган қонун лойиҳалари ҳақида сайловчиларга атрофлича маълумот бериб, уларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.

Фуқаро Манзурахон Акбарованинг айтишича, Сулаймон қишлоғидаги мактабга спорт зали ва мактабгача таълим ташкилоти қуриш зарур. Боиси, ўқувчиларга қиш фаслида жисмоний тарбия фанини ўтишда қийинчилик юзага туғилади. Мазкур муамоларни бартараф этишни депутат ўз олдига вазифа қилиб олди.

Шунингдек, Дилфуза Мамажонова чорвачилик билан шуғулланиш учун банкдан имтиёзли кредит олишни сўраб қилган мурожаати партиянинг туман Кенгаши томонидан ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Аҳоли билан ташкил этилган очиқ ва самимий мулоқотларда фуқароларни иш билан таъминлаш, кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишдаги тўсиқлар ва ички кўчаларни асфальтлаш бўйича муаммолар билдирилди. Аҳоли вакилларининг мурожаатларини депутат ўз назоратига олди.

Ҳудудларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    799
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+