Депутатлар ургутликларнинг муаммоларига ечим топа олдими?

02.03.2020, 16:31

Депутатлар ургутликларнинг муаммоларига ечим топа олдими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ғайрат Абдиев ва Наврўз Ризаевлар Ургут туманида аҳоли билан ўтказган учрашувларда шу каби муаммолар юзасидан қатор мурожаатлар  келиб тушди.

- Ургутлик экансизлар, муаммоларимиз сизга нотаниш эмас. Биз XXI асрда яшаяпмиз. Аммо ҳали ҳам махсус бочкаларда олиб келинган ичимлик сувини ташиб ичамиз. Ҳудудимизда сув иншооти қуришда ёрдам берсангиз. Қишлоғимизда электр токида ҳам тез-тез узилишлар бўлиб туради. Сабаб, аҳоли сони ошиб, истеъмолчилар кўпайгани эвазига трансформаторнинг кучи етмайди. Бу масалада ҳам кўмакка муҳтожмиз, - деди Испанза МФЙ да яшовчи Иномжон Маъдиев.

Ҳудуддаги 7-мактабда эса, синф хоналари етишмаслиги сабабли болалар 2,2 коэффицентда ўқишмоқда.Учрашуларда аҳолидан мактаб учун қўшимча синф хоналари қуришда кўмак сўралган мурожаатлар ҳам бўлди.

Мазкур муаммолар юзасидан депутатлар тегишли ташкилотларга сўров йўллашини айтди.

Шунингдек, халқ ноиблари тумандаги 143-умумтаълим мактабида Президент томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида уюштирилган тадбирда иштирок этишди. Иккинчи жаҳон урушида қатнашган испанзалик 98 ёшли Бурон бобо Гадоев ҳамда Торинжак маҳалласида яшовчи 100 ёшни қаршилаган Темур бобо Пўлатовлар хонадонида бўлди.

Бахтигул Қаршиева

O’zLiDeP  Самарқанд

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    608
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+