Спикер ўринбосари А.Хаитов андижонлик фермерлар билдирган таклифларни қўллаб-қувватлади

04.03.2020, 15:19

Спикер ўринбосари А.Хаитов андижонлик фермерлар билдирган таклифларни қўллаб-қувватлади

Бўстон туманидаги “Sayyora favvorasi” хусусий корхонаси 2017 йилда ташкил топган. Тадбиркор Ботиржон Қодиров ташаббуси билан барпо этилган мазкур корхона икки тармоқда фаолият олиб боради. Тумандаги 110 та фермер хўжалиги майдонларида ҳамда “Bo’z imkon rivoji SL” МЧЖга қарашли 1120 гектар ер майдонида етиштирилаётган оқ олтинни қабул қилиш, қайта ишлаш (“Sabo klaster”) ва ип-калава ишлаб чиқариш (“Sabo tex”) жараёнларини ўз ичига олади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов Андижон вилоятида сайловчилар билан учрашув доирасида ушбу корхонада ҳам бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.

Очиқ мулоқотлар давомида ҳар икки тармоқда олиб борилаётган намунали ишлар, соҳада эришилаётан ютуқлар алоҳида эътироф этилиб, ушбу учрашув тадбиркор ва фермерлар учун тажриба машғулоти эканлиги таъкидланди.

Хусусий корхонага қарашли “Sabo klasnter” пахтани қабул қилиш ва қайта ишлаш бўлимида бўлиб ўтган давра суҳбати қишлоқ хўжалиги соҳаси муаммолари ечими, мавжуд камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланди.

“Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш борасида улкан ишлар қилинди. Айниқса, ўз бизнесини бошлаш ниятида юрган фуқароларимиз ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, уларнинг истиқболли лойиҳаларини рўёбга чиқарилди. Чунки одамларнинг тадбиркор бўлишга интилишига амалий ёрдам берилса, бунёдкорлик янада кенг қулоч ёзади. Энг муҳими, бу билан минглаб оилаларга барака киради, юз минглаб янги иш ўринлари яратилади”, – деди Спикери ўринбосари А.Хаитов.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашув давомида тадбиркор ва фермерлар томонидан кўплаб мурожаат ва таклифлар келиб тушди. Жумладан, халқ вакили Ойбек Юлдашев аҳоли ўртасида камбағалликни камайтириш мақсадида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш учун махсус дарсликлар яратиш, таълим муассасаларига ёшларни касбга ўқитиш учун махсус фанлар киритиш лозимлигини айтди.

Шунингдек, фермерлар ўртасида давлат монополиясига қарши эркин рақобатни шакллантириш, кластер тўғрисида қонун қабул қилиш, тадбиркорликни бошлаётган фуқароларга солиқ тўлаш муддатни янада узайтириш каби асосли таклифлар халқ вакили, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов томонидан янги қонун лойиҳалари муҳокамаларида кўриб чиқиш учун ёзиб олинди.

Ҳожимуҳаммад ХАСАНХОНОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1287
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+