Сайловчилар билан алоқалар янада яхшиланади

05.03.2020, 15:44

Сайловчилар билан алоқалар янада яхшиланади

Куни кеча давлатимиз раҳбари “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Таъкидлаш жоиз, мазкур Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, такомиллаштирилди. Фуқароларимиз билдирган таклиф-тавсиялар тегишли соҳа мутахассислари ва экспертлар иштирокида чуқур таҳлил қилиниб, Давлат дастури лойиҳасида ўз аксини топди.

Эътиборлиси, Давлат дастурида 2020 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати фаолиятида фуқароларнинг Интернет тармоғидаги мурожаатлари асосида парламент ва депутат сўровларини шакллантириш, сайловчилар билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида электрон портал ва мобиль иловадан фойдаланиш имконини берувчи “Электрон парламент” тизимини жорий этиш кўзда тутилган.

Мазкур янгиликларнинг фаолиятмизга кенг татбиқ этилиши фуқаролар манфаатларининг таъминланиши, қонунларнинг пишиқ-пухта бўлиши ҳамда  аҳолини ўйлантираётган муаммоларга ўз вақтида ечим топишда муҳим омил бўлади.

 

Фахриддин САМАДОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    491
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+