Қашқадарёда онкологик касалликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди

11.03.2020, 16:01

Қашқадарёда онкологик касалликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди

Қарши шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят бўлими бош шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Адҳам Пармонов берган маълумотларга кўра, Қашқадарё вилоятида ҳозирги кунда 7752 нафар бемор умумий назоратда турибди. 2019 йил давомида 1500 нафар кишида бирламчи онкологик касалликлар белгиси аниқланган бўлса, уларнинг 1032 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

Ушбу касалликнинг барвақт олдини олиш мақсадида O‘zLiDePнинг барча туман ва шаҳар кенгашлари, тиббиёт вакиллари томонидан ҳам аҳоли ўртасида учрашувлар ташкил этилмоқда.

O‘zLiDePнинг Косон тумани кенгаши томонидан туман тиббиёт бирлашмасида ўтказилган ана шундай давра суҳбатида касалликнинг клиник манзараси, ўсманинг тури, маҳаллий ва умумий белгилари ҳақида сўз юритилди. Энг муҳими эса бу касалликка чалинмаслик учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, мунтазам спорт билан шуғилланиш, соғлом овқатланиш қоидаларига қатъий амал қилиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Учрашувда хавфли ўсма касалликларининг олдини олиш учун уни барвақт аниқлаш, бунда жойлардаги қишлоқ оилавий поликлиникаларида бирламчи патранаж хизмати намунали йўлга қўйилиши лозимлиги айтилди. Таъкидландики, баъзи беморлар касаллик хуруж қилганидан сўнг мурожаат қилишаяпти ва бундай беморларни даволаш жуда қийин кечмоқда. Шунинг учун ҳам жойларда аҳоли ўртасида тиббий кўрикнинг аҳамияти ҳақида тез-тез учрашувлар ташкил этилмоқда. Ҳозирги кунда туманда 490 нафар бемор рўйхатда турган бўлса, уларнинг 279 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

Гулбаҳор ТЎРАЕВА,

O‘zLiDeP Қашқадарё

вилоят Кенгаши

бўлими бошлиғи

  • Кўрилди
    616
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+