Вирусни уйга олиб кетманг: Яна бир O'zLiDeP депутати ташаббуси билан “Дезинфекция туннели” ишга туширилди

31.03.2020, 17:13

Вирусни уйга олиб кетманг: Яна бир O'zLiDeP депутати ташаббуси билан “Дезинфекция туннели” ишга туширилди

Боғот тумани марказий шифохонасига Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракциияси аъзоси Ботирбек Тўразода ташаббуси билан “Дезинфекция туннели” ўрнатилди. Эндиликда шифохонага ушбу туннел орқали кириб чиқилмоқда. Бу ҳақда Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

“Боғот тумани тиббиёт бирлашмасининг кириш жойида, фуқароларни ишончли равишда коронавирусдан ҳимоя қилиш, одамзод учун энг азиз неъмат бўлган соғлиқларини сақлаш, коронавирус юқтириб олмасликларининг олдини олиш мақсадида дезинфекция қилиш пункти ташкил қилинди.

Ушбу энг долзарб, савобли ишга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирбек Тўразода шахсан хомийлик қилди. Инновацион дезинфекция қилиш йўлакчаси Боғотликлар учун синовли кунларда ўз вақтида қилинган энг зарур туҳфадир. Ватанпарвар, халқ дардини юрагидан ўтириб яшаётган Ботирбек Тўразодадай депутатларимиз сафи кенгаяверсин” – дейилади ҳокимлик ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, яна бир депутатимиз ташаббуси билан Урганч шаҳар деҳқон бозорининг 2 та асосий дарвозаси олдига шундай туннеллар қўйилган эди.

  • Кўрилди
    1375
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+