Депутат: оилангиз саломатлигига бефарқ бўлманг!

08.04.2020, 21:25

Депутат: оилангиз саломатлигига  бефарқ бўлманг!

Бугун коронавирус туфайли жорий этилган карантин инсон иродаси, меҳру муҳаббати, қон-қардошлари, яқинлари, дўстларию ҳамкорларига бўлган муносабати, маънавий дунёқарашини синовдан ўтказмоқда. Аслида бу мажбурий чора сиз учун, сизнинг саломатлигингиз, фарзандлару ширин-шакар набиралар учун жорий этилган. Буни чуқур англаган ҳолда уйда ўтирган, керакли ишини компютерда бажарган, маданияти билан яқинларига ибрат бўлаётган одамлар бот-бот эътироф этмоқда.

Қани айтинг-чи, шу пайтгача сизнинг юриш-туришингиз, бирор жойга боришингизни ким чеклади? Аксинча, давлат раҳбарининг ўзи одамларни саёҳат қилишга, фаровон яшашга ундадилар-ку, тадбиркорликка, ташаббускорликка руҳлантирдилар. Бугун эса яна Президентимиз сизу бизнинг, барчанинг жонига оро кириб, ҳавфсизлигини туну кун ўйлаб қатъий чоралар кўрмоқда. Бунга монелик қилиш  юмшоқ қилиб айтганда нонкўрлик, юристлар тили билан айтганда жиноятдир.

Интернет сайтларини, оммавий ахборот воситаларини кузатиб бораётган бўлсангиз, короновирус билан боғлиқ муаммо бутун дунёни қамраб олганини, баъзи мамлакатларда тиббий ниқоблар, тиббий ускуналар, касалхоналар етишмаётганини ёзишмоқда. Шу хасталик туфайли оламдан кўз юмганлар сони ҳам оз эмаслиги бу хасталик дунё хамжамиятида нечоғлик қийинчиликлар туғдираётганини англаш қийин эмас.

Бизда-чи, бирор бир киши давлат эътиборидан четда қолгани йўқ. Президентимиз ва ҳукуматимиз раҳбарлигида яқинлашиб келаётган хавфни ўз вақтида бартараф этишга қатъий киришилди, дунённиг турли чеккаларида турфа сабабларга кўра фаолият олиб бораётган фуқаролар ҳам эътибордан четда қолгани йўқ. Мамлакатда короновирусга қарши махсус комисссия тузилди ва барча муаммолар тезкорлик билан таратаф этишга киришилди. Бу борада тиббий тамойилларга амал қилиш қатъий белгилангани, барча кучлар карантин талаблари сўзсиз бажариш  қаратилгани давлатимиз ўз аҳолисини оғир синовларда ҳимоя қилишга нечоғлик эътибор бераётганидан далолатдир. Бунинг қадрига, моҳиятига етмоқ керак.

 “Уйда ўтиринг, ўзингиз, фарзандларингиз саломатлиги учун уйда ўтиринг, биз сиз учун ишлаяпмиз, сиз билан бир кучмиз”. Шу  даъват бугун барча ОАВлари, интернет орқали қайта ва қайта айтилмоқда. Бу ҳам сизу бизни кўзлаб қилинаётган ғамхўрлик намунасидир. Барча жойларда озиқ-овқат дўконлари, супермаркетлар ишлаяпти, уларни узлуксиз озиқ-овқат маҳсулотлари ва керакли воситалари билан таъминлаш давлат назоратида. Короновирусга қарши дизенфекция ишлари туну кун давом этмоқда.

Азиз юртдошларим, кўчага чиқишдан аввал яқинларингиз, фарзандларингиз кўзларига бир назар ташланг, уни эртага, индинга соғ-саломат кўришингиз учун эҳтиёж бўлмаса уйдан чиқманг. Мабодо кўчага чиқиш лозим бўлса, гигиена талабларига қатъий амал қилинг, ўз оилангиз саломатлигига бефарқ бўлманг. Илтимос, уйда қолинг!  

                        Одинахон ОТАХОНОВА,

 Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

OzLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    497
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+