Томорқадан унумли фойдаланиш – энг муҳим вазифа

20.04.2020, 15:52

Томорқадан унумли фойдаланиш – энг муҳим вазифа

Ҳар бир инсоннинг яшаш тарзи кундалик юмушлари, касб-кори ва фаолияти ҳисобига шаклланиб боради. Улардан баъзилари яшаш тарзига таъсир кўрсатмайдиган, шунчаки вақт ўтказиш учун юзага келган бўлса, баъзилари тақдирни, режаларни, юрт ривожланишига даҳлдорликни белгилайди. Инсоннинг камол топишида алоҳида ахамият касб этади.

Ҳар бир даврда ўзига хос ғоялар, қадриятлар шаклланган бўлиб, уларнинг энг яхшилари сақланиб қолинган ва кейинги даврларда ҳам ўзига хос равишда намоён бўлмоқда. Бу ўша вақтдаги вазиятга эмас, балки инсонларга ҳам боғлиқ.

Бугун дунё солномаси COVID-19 пандемиясининг тарқалиши билан боғлиқ яна бир янги саҳифа билан тўлиб бормоқда.

Айнан шу мураккаб шароитдан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 14 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича муҳим вазифалар қўйилди. Йиғилишда Президентимиз аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиши, бир йилда 2-3 марта ҳосил олиш чораларини кўриши зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.

Энди бир мулоҳаза қилиб кўрайлик-чи, нега Президентимиз ердан, хусусан, томорқадан оқилона фойдаланиш ҳақида бот-бот сўз юритаяпти? Аввало, сизу бизни бугунгидан-да тўқ ҳамда фаровон яшашимизни истаяпти. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаб, хориж маҳсулотларига кўз тикмасдан, балки экспортни кўпайтириш, даромадни ошириш, одамларимизнинг бугунидан рози бўлиб ҳаёт кечиришини хоҳлаяпти.

Шундай экан, ушбу эзгу мақсадга эришиш учун нима қилиш керак? Енг шимариб, ақл билан иш юритиш, бебаҳо бойлик саналган томорқадан унумли фойдаланиш лозим. Зеро, бугун “Олма пиш, оғзимга туш” қабилида кун кечирадиган пайт эмас. Бир парча еримиз бўлса ҳам, унга кўпроқ фойда келтирадиган, мўл ва харидоргир ҳосил берадиган экин экиш зарур. Бу борада деҳқонларга нимаики ёрдам керак бўлса, барчаси муҳайё этиляпти.

Англасак, замин бизга қадрият, ҳаловат, ризқ-рўз, қут-барака, келажак учун қадалган умид беради.

Зеро, айни экин-тикин мавсумида фурсатни қўлдан бой бермай, кафтдек ерни ҳам бўш қолдирмасдан экин экиш, ниҳол қадаш, ер-сув ресурслари, яратилган ишлаб чиқариш салоҳиятидан унумли фойдаланиш, пировардида аҳоли бандлиги ҳамда турмуш фаровонлигини таъминлашга мустаҳкам пойдевор яратиши муқаррар.

Мадина БАРАТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатасидаги O'zLiDeP

фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    1626
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+