O‘zLiDeP сайёр қабулида 10 муаммо ҳал этилди

10.01.2018, 18:58

O‘zLiDeP сайёр қабулида 10 муаммо ҳал этилди

O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан шаҳарнинг Фарғона, Оқариқ, Нафосат ва Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий, коммунал муаммолар юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Ўрганиш натижасида мазкур ҳудудларда тоза ичимлик суви тақчиллиги, табиий газ ва электр энергиясини етказиб беришда узилишлар ҳамда йўл белгиларини ўрнатиш ва кўчаларни асфальтлашга оид муаммолар борлиги аниқланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, O‘zLiDeP Фарғона вилоят ва шаҳар Кенгаши ҳамкорликда халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, аниқланган муаммолар ва бошқа масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, Фарғона шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳардаги ижро ҳокимиятининг масъул раҳбарлари иштирок этди.

Сайёр қабулда ҳудуд аҳолиси томонидан ўрганиш давомида аниқланган муаммолар – аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, кўчаларни ёритиш билан боғлиқ муаммолар, оқава газ етказиб беришдаги мавжуд камчиликлар ҳақида сўз борди.

Сайёр қабулда барча мурожаатлар кўриб чиқилди. 10 муаммо сайёр қабул давомида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилиб, ижроси назоратга олинди.

А.ОТАБОЕВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1603
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+