Миллий парламентимиз амалиётини янада такомиллаштириш ва бойитиш имкониятлари вужудга келади

19.05.2020, 11:41

Миллий парламентимиз амалиётини янада такомиллаштириш ва бойитиш имкониятлари вужудга келади

Ўзбекистон Республикаси БМТ билан узвий ҳамкорлик қилиб, дунёда ва минтақада тинчлик ҳамда барқарорликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келяпти.

БМТнинг 2015 йилда бўлиб ўтган олий даражадаги Саммитида эълон қилинган 2030 йилга қадар 17 та йўналишдаги Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришиш борасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар, мамлакатимизда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси доирасида бажарилаётган давлат дастурлари билан ҳамоҳангдир.

БРМдан келиб чиқиб, миллий мақсадларга эришишда ҳукумат томонидан белгиланган вазифалар бўйича ишларнинг бориши юзасидан Ихтиёрий миллий сарҳисоб муҳокамаси жараёнида Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги, парламент назорати каби асосий функциялари қаторида халқаро алоқаларни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада БМТнинг барча тузилмаси билан яқиндан ҳамкорлик юритиш билан бирга парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ҳам ўз самарасини бериши аниқ. Хорижий мамлакатлар парламентлари ва кўп томонлама парламентлараро тузилмаларнинг фаолиятида мазкур мақсадларга эришиш бўйича олиб борилаётган жараёнлар бўйича хабардор бўлиш,  ўзаро тажриба алмашиш ёки масала юзасидан маслаҳатлашувлар ташкил қилиш орқали миллий парламентимиз амалиётини янада такомиллаштириш ва бойитиш имкониятлари вужудга келади.

Парламентимизда бу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг ўзига хослиги ҳам дунё мамлакатлари парламентларида қизиқиш уйғотиши аниқ. Айниқса, коронавирус пандемияси шароитида Барқарор ривожланиш мақсадларидан келиб чиқаётган вазифаларга эришишнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиз учун нақадар долзарблиги намоён бўлган бир вақтда, тегишли ишларнинг ташкил этилишида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини самарали қўллаш орқали миллий парламентимиз томонидан барча имкониятларнинг сафарбар қилинганлиги, шубҳасиз, ушбу халқаро ҳамкорлик асосидаги муҳим фаолиятнинг узлуксизлигини таъминлайди.

Дилором ФАЙЗИЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 

Халқаро ишлар ва парламентлараро

алоқалар қўмитаси раиси

  • Кўрилди
    1251
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+