Миллий армиямиз – бизнинг ифтихоримиз ва ғуруримиз!

12.01.2018, 19:54

Миллий армиямиз – бизнинг ифтихоримиз ва ғуруримиз!

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан 14 – январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жойларда маданий-маърифий учрашувлар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Самарқанд бирлашган техника мактабида бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари, эришилган барча ютуқларимиз замирида тинчлик ва осойишталик мужассам эканлигини алоҳида таъкидладилар.

Мустақиллик йилларида миллий армиямизни жанговар тайёргарлиги, Қуролли Кучларимизни мудофаа қудрати ва жанговар салоҳиятини ошириш, армиямизни замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

 – Миллий армиямиз ёшларнинг иродасини тоблайдиган, уларни ўз Ватани ва халқига садоқат руҳида тарбиялайдиган жасорат ва матонат мактабига айланди, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Меҳрож Усмонов. – Ёшларимизнинг ҳарбий хизматга, эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, осмонимиз мусаффолиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга бўлган   интилиши кучайди.

Тадбирда давлатимиз суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш, Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилиш ҳар биримиз учун муқаддас бурч экани алоҳида эътироф этилди.

 Насиба МЎМИНОВА,

O‘zLiDeP Самарқанд  вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1794
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+