Қаршидаги “Алп техно сервис” хусусий корхонасида БПТ очилди

10.06.2020, 14:40

Қаршидаги “Алп техно сервис” хусусий корхонасида БПТ очилди

Шуҳрат Муротов раҳбарлигидаги Қарши шаҳрида жойлашган “Алп техно сервис” хусусий корхонасида йилига “SSМАRТ” русумли 30 минг дона замонавий юпқа экранли телевизор ишлаб чиқарилмоқда.

- Дастлаб телевизорлар эҳтиёт қисмларини тўлиқ хориждан олиб келиб йиғаётган бўлсак, айни пайтда 40 фоиз  эҳтиёт қисмлар ўзимизда маҳаллий хомашёлардан тайёрланмоқда, - дейди хусусий корхона раҳбари Шуҳрат Муротов. – Келгусида бу кўрсаткични янада юксалтириш устида қизғин иш олиб бораяпмиз. Энг муҳими, Қаршида ишлаб чиқарилаётган 6 турдаги телевизорларнинг бозори чаққон. Яқинда озарбайжонлик ҳамкорлар билан экспорт шартномасини имзоладик ва бу хорижлик бизнес ҳамкорлар билан самарали фаолиятни йўлга қўйсак, Қарши телевивизорлари экспортга чиқа бошлайди. Нафақат ички бозорга балки экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришда корхонада меҳнат қилаётган 70 нафардан зиёд малакали ишчи-ходимларнинг хизмати каттадир.

Яқинда Шуҳрат Муротов Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзолигига қабул қилинди.  O'zLiDeP фаоли партиянинг аъзолик гувоҳномасини олар экан, вилоятдаги ишбилармон ва тадбиркорлар билан сиёсий куч сифатида бирлашиб, юрт тараққиёти ва равнақига йўлида астойдил иш олиб боришини, корхонада меҳнат қилаётган партияга хайрихоҳ ёшларни ҳам аъзоликка қабул қилишда жонбозлик кўрсатишини айтиб ўтди.

                                                                                                                                                                                                  O'zLiDeP Қашқадарё

вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    690
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+