O'zLiDeP депутати 5 йиллик муаммони ҳал қилди

08.07.2020, 17:49

O'zLiDeP депутати 5 йиллик муаммони ҳал қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эмма Аслонова, туман Кенгаши депутати Гулнора Атоевалар Бухоро туманидаги  3-секторда бўлиб, пандемия даврида ишсиз қолган фуқароларни ҳолидан хабар олиш, уларнинг ишга лаёқатлиларини иш билан таъминлаш мақсадида фуқаролар билан учрашдилар.

Маълум бўлишича, Муҳаммад  Ибрагимов 5 йилдан буён уй-жойи бўлмаганлиги туфайли гарчи нафақада бўлса-да, аёли билан Новметан МФЙ ҳудудидаги ташландиқ бир гўшада яшаб келаяпти. Улар умргузаронлик қилаётган масканда электр токи ва табиий газ йўқ. 5 йилдан буён пайсалга солиниб келинаётган бу муаммони депутатлар жойида ҳал қилди. Уларга кредит асосида уй олиб бериш учун кафил топилди. Бундан кейин Муҳаммад  Ибрагимовнинг ўз уйи бўлади. Бу хабарни эшитган отахон халқ ноибларини дуо қилди.

Шунингдек, Фарход Тўев ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжат оладиган бўлди. Мурожаатчилар орасида 1-гуруҳ ногирони Нилуфар Ашурова ҳам бор эди. Унга “Меҳр-саховат” фондидан тиббий воситалар келтиришга келишилди.

 —Мен ҳунарли бўлсам-да, иш стажига эга эмас эдим, — дейди яна бир мурожаатчи Шахноза Саидова. — Ушбу муаммони айтганимда, депутатлар менга ўзини ўзи банд қилишнинг афзаллик томонларини тушунтирдилар. Натижада, тикувчилик билан уйда шуғуллансам-да, менга иш стаж юритиладиган бўлди.  

—Карантин даврида уйда ишсиз ўтирсангиз, биров келиб, сизнинг қора қозонингизни қайнатмайди, — дейди Бухоро туманида яшовчи Асадулло Салоев. — Мен далада ишлашни ҳадисини олганман. Агар имкони бўлса, бирор юмуш билан шуғуллансам, рўзғорга фойда бўларди дея  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатига мурожжат қилдим. Менга такрорий экин экиш учун фермер хўжалигининг еридан 50 сотих майдон ажратилди. Ана энди бу ердан яхшигина даромад қиламан. Вақтинча бўлса-да, иш билан таъминландим. Маҳаллага ёки шунга ўхшаган қайсидир ташкилотга оғирлигим тушмайди.

Дилобод Зафарабод МФЙда яшовчи Иқболой Ахмедова эса исссиқхонага ишга жойлаштирилди. Зарманоқ маҳалласида истиқомат қилувчи Нигина Комилова эса 1-гуруҳ ногирони. У хонадонига телефон ўрнатиш ва интернет тармоғига уланишида кўмак сўраб, мурожаат қилди. Унинг бу талаби ҳам қондирилди.

  • Кўрилди
    797
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Xikmatullo2020-07-12 10:14:05

BUNAQA ISHLAR DAVOMIY BOLSA NUR USTIGA ALO NUR BOLARDI BITTA BU DEPUTAT EMAS QOLGAN AMALDORLAR XAM OZ ISSIQ JOYIDAN QOZGALIB BIR YOQADAN BOSH CHIQARIB XARAKAT QILSALAR MAQSADGA MUOFIQ BOLAR EDI XAMMAMIZ BADNAMIZ ERTGA O'LIB KETGANIMIZDAN EZGU ISHLARIMIZNI XALQ ESLAB XAQQIMIZGA DUO QILSA ENG KATTA BOYLIK SHU DEB BILAMAN


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+