Суғориладиган ерлар қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун ажратишга йўл қўйилмайди

28.07.2020, 14:44

Суғориладиган ерлар қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун ажратишга йўл қўйилмайди

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари эгалари ўзига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкаларини ёки ер участкасининг бир қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга вақтинчалик фойдаланишга берилиши бўйича тартиб-таомиллар эндиликда қонун лойиҳасида янгича бандлар билан ўз ифодасини топди. Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кенг муҳокамаларга сабаб бўлгани барчамизга маълум. Айниқса, бу борада ҳудудлардаги ўрганишларимиз давомида жуда кўп мулоҳазаларга, таклифларга дуч келганимиз ҳам ҳақиқат. Аслида айни йўналишдаги мавжуд масалаларни ҳал қилиш учун жойларда фермерлар, ер ва хўжалик эгалари билан атрофлича суҳбатлашганмиз. Муаммоларини ўрганганмиз. Қонун лойиҳасига тақдим этилган бандлар, ўзгартишлар, қўшимчалар шу мулоҳазаларнинг кўриниши бўлди.

Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда ер участкасини вақтинча фойдаланишга беришда эндиликда ер участкаларини ёки ер участкасининг бир қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга вақтинчалик фойдаланишга бериши мумкин. Ер участкасидан вақтинча фойдаланиш тартиби тарафларнинг келишуви асосида белгиланади. Бунда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари эгаларининг ушбу ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Шу ўринда яна бир муҳим жиҳатни алоҳида қайд этиш зарур. Чунончи, суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун, айтайлик, саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун, шунингдек унумдор тупроқ талаб этилмайдиган илғор технологияларнинг (гидропоника ва бошқалар) янги усуллари қўлланиладиган иссиқхоналар учун ажратишга йўл қўйилмаслиги ҳам белгиланади. Албатта, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ажратиладиган ерлар мустаснолигини таъкидлаш жоиз. Агар зарурат туфайли корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилиши учун алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган қишлоқ хўжалик ерларига эҳтиёж туғилса, у ҳолда бундай ерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан берилади.

Қонун лойиҳасида кўп дуч келинадиган яна бир ҳолатга ҳам алоҳида изоҳ берилгани аҳамиятли. Яъни, деҳқон хўжаликлари мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун маълум сабабларга кўра юридик ёки жисмоний шахсларга вақтинча фойдаланиш учун бериши мумкин. Ер участкасидан вақтинча фойдаланиш тартиби тарафларнинг келишуви асосида белгиланади. Лекин бундай ҳолатларда ҳам мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи деҳқон хўжаликларида сақланиб қолаверади.

Бегали ҚОДИРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати

  • Кўрилди
    1505
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Afzalbek2023-03-26 12:21:14

Bizda fermerlar Sug‘oriladigan unimdor yerlarni Olma‘zor Uzimzor qilishayapti bu mumkunmi?


Ikromjon2022-03-21 17:36:10

Sugoriladigan yer maydoni olishim uchun amaliy komak berishingiz borasida kim bilan fikir almashsam boladi


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+