Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ёшларнинг муҳокама марказида

16.01.2018, 15:35

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ёшларнинг муҳокама марказида

Фарғона давлат университетида O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, “Ёшлар қаноти” фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида қайд этилганидек, партия томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада кенг жамоатчилик, аввало, ёшларнинг таклиф ва мулоҳазаларини эътиборга олиш, талаба ва ўқувчиларнинг сиёсий билимларини ошириш, ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришда вакиллик органларининг имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида ёшлар иштирокини таъминлаш, депутатлик фаолияти билан яқиндан танишишлари учун имконият яратиб бериш масалалари кўриб чиқилди.

Тадбир давомида талаба ёшларнинг Мурожаатнома бўйича 2018 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар, тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ва инновацион фаолиятни ривожлантиришда берилаётган имтиёзлар тўғрисидаги саволларига жавоб қайтарилди.

Тадбир якунида партия аъзолигига қабул қилинган бир гуруҳ ёшларга партия гувоҳномалари тантанали топширилди.

А.ОТАБОЕВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши матбуот хизмати ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1992
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+