Шундай оғир дамда ўз ҳаловатидан кечиб, халқ хизматида бўлаётган шифокорлардан беҳад миннатдормиз

12.08.2020, 15:06

Шундай оғир дамда ўз ҳаловатидан кечиб, халқ хизматида бўлаётган шифокорлардан беҳад миннатдормиз

Пандемия шароити кўплаб мамлакатлар қатори бизнинг юртимизга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Аммо, азалдан сабр, матонат ва садоқат тимсоли бўлиб келган жонажон халқимиз бу балоларни даф қилишда, машаққатларни енгиб ўтишда бир тану бир жон бўлиб, курашга бел боғлашди. Тўғрида, бундай оғир дамларда  элимиз янада жипслашиши, бир-бирларини қўллаб-қувватлаб, кўмак бериши, меҳр-оқибатли бўлиши лозим.

Айниқса, бу борада коронавирус пандемиясига қарши курашда мамлакатимиз шифокорлари олд қаторда туришибди. Кун-у тун тиним билмай ўз шарафли касбларини жонкуярлик билан адо этишаётган шифокорларнинг машаққати албатта, таҳсинга сазовордир. Дарҳақиқат, айни дамда “Кўринмас уруш” дея эътироф этилаётган – Covid 19 пандемиясига қарши тик боқиб курашаётган мазкур касб эгаларининг фидокорона меҳнати, профилактика чоралари сабаб Ўзбекистонда касалликдан соғаяётган беморлар сони тобора ортиб бормоқда. Ҳар куни юртимизнинг кўплаб ҳудудларидан тузалиб чиқаётганлар ҳақидаги хушхабарлар инсонни қувонтиради, ҳаётга бўлган иштиёқини оширади. Бехосдан яна “Шифокорларимизга раҳмат” деб юборасиз. Албатта, ушбу вирусли инфекцияни жиловлаш ва олдини олиш бўйича ҳар бир тиббиёт ходимига алоҳида эътибор бериш, коронавирус билан зарарлан беморлар билан мулоқотга киришган ҳолда карантинга олиш, уларга муносиб шароитлар яратиб бериш лозим.  Юртбошимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор, ишонч, ҳимоя ва ғамхўрликлар уларнинг янада фидойилик, жонкуярлик билан сидқидилдан ишлашга туртки бўлмоқда.

Куни кеча муҳтарам Президентимиз томонидан ўтказилган селектор йиғилишида яна тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳар бир ҳудудда бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизими ишини жонлантириш ва олимлар ҳамда тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцина харид қилиш ва аҳолини вакцина билан таъминлаш йўллари пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди. Тиббиёт тизимини янада такомиллаштириш кераклиги айтиб ўтилди. Шу маънода, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, аввало, инсон манфаатларини таъминлаш, фуқароларимиз саломатлигини мустаҳкамлашга, тиббий профилактика, патронаж ёрдамини янада яхшилаш, тез ва шошилинч тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолини арзон ва сифатли дори-дармон билан таъминлаш борасида бир мунча чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Албатта, бугун бутун дунё аҳлини ташвишга солаётган тождор душманга қарши барча бир куч бўлиб курашиши зарур. Давлатимиз раҳбари айтганидек, халқимиз жипслашиб, шифокорларнинг барча тавсияси, кўрсатмаларига амал қилсалар, одамларимиз карантин даврида ҳаётий заруратсиз хонадонларини тарк этмаса, касалликнинг илк белгилари аниқланганда шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилса, бу касалликни албатта енгамиз.

Шундай оғир дамда ўз ҳаловатидан кечиб, халқ хизматида бўлаётган шифокорлардан беҳад миннатдормиз. Бу кунлар ҳам ортда қолади. Асосийси, келажакка умид билан яшайлик. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, тинчлик ва соғлиқ – бу ҳар бир инсон, бутун аҳолимиз учун ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган буюк неъмат. Фақат соғлом инсон ва халқ мислсиз ишларга қодир бўлади.

Сардор РАХМОНОВ, 

Халқ депутатлари Наманган

вилоят кенгаши депутати

  • Кўрилди
    839
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+