O'zLiDeP депутати 48 нафар ёшни ишга жойлаб, 30 нафар ногиронга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди

17.08.2020, 11:13

O'zLiDeP депутати 48 нафар ёшни ишга жойлаб, 30 нафар ногиронга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди

O'zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши депутати, “Шохруд” АЖ таъсисчиси Нодир Хамдамов Бухоро шаҳридаги М. Торобий, Б. Нақшбанд ва А. Сифатмуний МФЙлари ҳудудида, 30 та хонадонда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ва ногиронларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари улашди.

—Оилада 8 кишимиз, — дейди Бухоро шаҳар, А. Сомий кўчасида яшовчи отахон Ширин Ҳафизулин. – Мен ва аёлим Муборак Ибрагимова пенсия оламиз, холос. Оиланинг моддий томони шу нафақаларга қараб қолган. Рафиқам ҳам касалманд. Ўзим эса иккинчи гуруҳ ногирониман. Мана, ҳассақўлтиқда аранг юраман. Афғон урушида ҳам қатнашганман. Ана шу депутат — Нодиржон ҳар ой менинг ҳолимдан хабар олади. Албатта, қуруқ қўл билан келмайди. Бугун ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари келтириб берди. Умридан барака топсин. “Нима камчилик?” деб сўрашининг ўзидан кўнглим тоғдек кўтарилади.

Шу ҳудудда яшовчи яна бир отахон Баҳодир Ражабов 5 йилдан буён дард билан олишади. Унинг турмуш ўртоғи ҳам касалманд. Улар хонадонларида иккалаларигина яшашади, холос. Бу оила ҳам Нодир Хамдамовни узундан-узоқ дуо қилди.

Депутат ва тадбиркор Н. Хамдамов шу кеча-кундузнинг муаммоларидан бири бўлмиш бандликни таъминлаш масаласидаги ишлари билан ҳам ҳам кўпчиликка ўрнак бўлди. У ўзи бошқараётган “Шохруд” АЖга қарашли антисептик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ташкилотга 48 нафар ёшни ишга жойлаштирди. Уларнинг 30 нафари у сайланган сайлов округида истиқомат қилади.

— Авваллари турли ташкилотларда мавсумий меҳнат қилганман. Аммо узоқ вақтдан буён ишсиз эдим. Икки фарзандим бор. Оиламнинг моддий таъминотида ҳиссам қўшилиши учун доимий ишга жойлашганимдан хурсандман, — дейди Фатхобод кўчасида яшовчи ёшлардан бири Сурайё Жўраева. — Шароитлар билан танишдим. Менга маъқул келди. Асосийси, маошларимиз ўз вақтида берилар экан. Бу эса турли кредитлар олиш имконини ҳам беради-да. 

Обид ҚЎЛДОШОВ,

O'zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    799
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+