“Баҳор” маҳалласидаги зовур билан боғлиқ муаммо ҳал этиладими?

19.08.2020, 10:41

 “Баҳор” маҳалласидаги зовур билан боғлиқ муаммо ҳал этиладими?

O‘zLiDePдан сайланган Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Шерзодбек Исламбеков сайловчилар билан мулоқот олиб борди. Депутатдан фуқаролар “Баҳор” МФЙ ҳудудидаги зовурни тозалаш ишларида амалий ёрдам сўради.

Ш.Исламбеков шу куниёқ Сирдарё-Сўх ирригация бошқармаси ҳамда  Фарғона Сув хўжалиги Давлат унитар корхонаси билан ҳамкорликда амалий ишга киришди.

– Зах ва шўрни ювиш томоркадан унумли фойдаланишнинг бош омилидир, – дейди депутат. – Шунингдек, бу ҳудуддаги фермерларнинг ҳам ерлардан юқори ҳосил олиш имконини беради.

Депутат ҳозирда 4200 метр зовурни тозалаш ишлари бошлаб юборилганини айтиб, ишлар қизғин давом этмаётганини маълум қилди.

Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши матбуот  котиби

  • Кўрилди
    1028
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+