45 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди

20.08.2020, 16:44

45 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди

Аҳолини ун ва ун маҳсулоти билан таъминлашни мақсад қилган O`zLiDeP партияси Шўрчи туман Кенгаши фаоли Рустамжон Нуриллаевнинг замонавий технологиялар ёрдамида ун ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган мажмуа ташкил қилиш борасидаги таклифи туман ҳокимига жуда маъқул келди. Шу заҳоти тадбиркорлик фаолияти учун зарур бўлган ҳужжатлар тайёрланди. Тижорат банкидан олинган 1 миллиард 122 миллион сўмлик кредит эвазига фаолият бошлаган корхонада 45 нафар ёш доимий иш билан таъминланди. “Агрофирма Шўрчи” масъулияти чекланган жамияти йилига 18 минг тоннадан 20 минг тоннагача ун ва ун маҳсулоти ишлаб чиқариш имкониятига эга.

- “Агрофирма Шўрчи” масъулияти чекланган жамияти негизидаги нон ишлаб чиқариш кластеримиз фаолиятида зарур бўлган замонавий технологиялар учун 4 миллард 590 миллион сўм сарфладик. Бу сумманинг 1 миллиард 122 миллион сўми “Ипотекабанк” кредити ҳисобидан, — дейди жамият иш бошқарувчиси Рустамжон Нуриллаев. — Ҳозирда “Уйғун” ва “Кушон” бренди билан бир ойда 1350 тонна ун, 450 тонна омухта ем маҳсулотлари ишлаб чиқараяпмиз. Қўшимча фаолиятни ривожлантириш учун эса нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган Туркия давлатининг “Бирлик-дигирман” фирмасидан 550 миллион сўмлик замонавий технология олиб келдик. Бу технология кунига 2,5 минг дона қолипли нон ва 500-800 килограмгача қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Яқин кунларда нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни бошласак, яна 10 нафар хотин-қиз доимий иш жойига эга бўлишади.

Дарвоқе, яқиндагина ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган “Уйғун” ва “Кушон” ун ва ун маҳсулотлари ўзининг сифатлилиги билан ўз харидорларини топди.

Ўктам ҚОРАБОЕВ,

O'zLiDeP Шўрчи туман

Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    583
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+