Янги Ўзбекистон: инсон камолоти ва иқтидори қадрланаётган мамлакат

02.09.2020, 16:20

Янги Ўзбекистон: инсон камолоти ва иқтидори қадрланаётган мамлакат

Ана шу шиор остида O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан “Урганч бахмал” МЧЖдаги бошланғич партия ташкилотида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўз олган партия вакиллари энг улуғ, энг азиз байрам мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги билан мазкур корхона ишчи-ходимларини табриклаб ўтишди.

Мазкур корхонага «Bahmal Group» бренди остида 2005 йил асос солинган. 15 киши билан Урганч Бахмал МЧЖ сифатида иш бошлаган корхонада текстил маҳсулотларидан пахта ипли гулли газламалар ишлаб чиқарилмоқда.

Бугунги кунга келиб «Bahmal Group» таркибидаги корхоналар сони 10 тага етган, шундан Хоразм вилоятида «Урганч Бахмал» МЧЖ, Хоразм ипаги» МЧЖ, «Урганч текс» МЧЖ, «Смарт инвест» МЧЖ ва «Қўшкўпир текс» МЧЖ лар ҳам самарали фаолият юритиб келмоқда.

Корхона бугунги кунда Италия, Швейцария, Германия, Белгия, Россия, Туркия давлатларида ишлаб чиқарилган энг сўнги техника ва дастгоҳлар билан жиҳозланган бўлиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифати бўйича жахон талабларига тўлиқ мос келади ва тегишли сифат сертификатларига ҳамда ўз брендига эга. Якинда сифат бўйича Европанинг ОЕКО-ТЕХ текстил сертификатини ҳам қўлга киритди.

Корхона раҳбари, депутатимизнинг ташаббуси билан фаолият турлари ҳам кун сайин кенгайиб, тўқимачилик, гулли газламалар ишлаб чиқариш, ипакчилик, тикувчилик фаолиятлари билан меҳнат қилиб келаётган малакали ишчи хизматчилар сони бугунга келиб 1600 нафардан ошган.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар асосан Россия, Украина, Польша, Козоғистон, Киргизия, Эрон давлатларига экспорт қилинади. Жорий йилнинг 7 ойи давомида корхонанинг экспорт ҳажми 4,7 млн. АҚШ долларини ташкил қилган. Келажакда маҳсулотларни камида 70 фоизини экспорт қилишни режалаштирган.

Пандемия даврида корхона томонидан ҳам кўплаб ҳайрия ёрдамлари ажратилди. Сардобаликларга 1000 та корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан юборилди, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга бир марталик пул ҳамда эҳтиёжманд оилаларга мунтазам равишда озиқ-овқат маҳсулотлари шу кунгача  етказилиб келинмоқда.

Энг қувонарлиси, корхонада ишчи хизматчиларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил қилиб, бу умумий ишчилар сонининг 65 фоизини, яъни 470 нафар ишчидан 320 нафардан ортиғи коллеж ва мактаб битирувчиларини ташкил қилади.

Тадбир якунида корхона томонидан партия фаоллари бўлган турли номинация ғолибларининг ҳар бирига 200 минг сўм миқдорида савдо марказидан маҳсулот сотиб олишлари учун сертификат ва партиянинг ташаккурномаси, эсталик совғалари топширилди.

Нилуфар Джаббарова,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим сектор мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    887
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+