O’zLiDeP депутатлари Естек қишлоғидаги кам таъминланган оилаларга 20 қоп ун ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди

09.09.2020, 17:14

O’zLiDeP депутатлари Естек қишлоғидаги кам таъминланган оилаларга 20 қоп ун  ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди

Бутун дунёда кечаётган оғир пандемия юртимиз аҳолиси учун катта синов даври бўлмоқда. Бундай шароитда юзага келиши мумкин бўлган инқирозли ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан барча соҳалар ва тармоқлар, тадбиркорлик субъектларига кафолатланган имтиёзлар берилди.

Аҳолининг ишсиз, ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳар қачонгидан муҳим аҳамият касб этмоқда.

– Бугунги синовли кунларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларга мурувват  кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатдан бири, – дейди O’zLiDeP фаоли, “Арзыў”  фермер хўжалиги раҳбари Палзада Салиева.  Бу каби саховат ишлари туманларда давом этмоқда.     

Халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлари ҳам кам таъминланган оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш алоҳида эътибор қаратиб келишмоқда. Яқинда депутатлик гуруҳи аъзолари ва партия фаоллари “Жаңабазар” овул фуқаролар йиғинидаги “Естек” қишлоғида истиқомат қилувчи кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож  оилаларга 20 қоп ун ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    699
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+