Ёшлардан ташаббуслар чиқаяпти, фақат уларни қўллаб-қувватлаш керак

14.09.2020, 16:56

Ёшлардан ташаббуслар чиқаяпти, фақат уларни қўллаб-қувватлаш керак

Бугун мамлакатимизда ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ва бу саъй-ҳаракатлар қоғозда эмас, амалда намоён бўлаётгани ҳар бир йигит-қиз қалбида акс-садо бераяпти. Зеро, ёшларга қанча кўп имкониятлар яратилса, уларнинг ўзларига бўлган ишончи ҳам шунча ортаверади.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан видеоконференцалоқа шаклида  ўтказилган онлайн мулоқотда  ҳам ана шу каби масалаларга эътибор қаратилди.

3 миллион 200 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган, уларнинг 60,3 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этаётган Қашқадарё вилояти мисолида оладиган бўлсак, улар орасида ташаббускор ёшлар ниҳоятда кўп. Биргина мисол, партиямизнинг “Ёшлар қаноти” томонидан тадбиркорликка қизиққан ва ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшлар учун “Ишбилармон ёшлар”, “Ёш тадбиркорлар”, “Ёш фермер” лойиҳалари доирасида ёш тадбиркорларимизнинг 275 та истиқболли лойиҳалари  молиялаштиришга қабул қилинганининг ўзи фикримизни тасдиқлаб турибди. Бу лойиҳалар қиймати 75 миллиард 668 миллион сўмлик бўлиб, ишлаб чиқаришга жорий этилгач, воҳамиздаги 2 266 нафар йигит-қизнинг бандлиги таъминланади.

Бугунги мулоқотда айтилганидек, бирорта ёш йигит-қиз эътибордан четда қолдирмаймиз, уларнинг ҳар бири билан алоҳида иш олиб боришда жойлардаги партия тузилмалари “Ёшлар қаноти” бўлимлари фаолиятини янада кучайтирамиз. Мақсадимиз, келажагимиз эгалари бўлмиш ёшларни мамлакат тараққиётига хизмат қилдириш экан, бу вазифани сидқидилдан адо этамиз. 

Маъмуржон АБДУЛЛАЕВ,

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    564
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+