642 нафар фуқаронинг бандлиги таъминландими?

14.09.2020, 17:21

642 нафар фуқаронинг бандлиги таъминландими?

Халқ депутатлари Бухоро туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари қатнашди.

Йиғилишда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Очилов давлатимиз раҳбарининг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонидан келиб чиқиб, туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.

Таъкидландики, туманда 1923 та кичик бизнес субъектлари рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 1852 таси фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг 1 август ҳолатида 322 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил қилинди.  Бугунги кунда тумандаги 274 та корхона коронавирус пандемияси сабабли вақтинча фаолиятини тўхтатган. Бу 57 та саноат, 37 та қурилиш, 72 та савдо, 21 та транспорт, 1 та меҳмонхона, 6 та соғлиқни сақлаш, 36 та умумий овқатланиш, 8 та таълим, 36 та бошқа турдаги хизмат корхоналари ҳиссасига тўғри келади.

Туманда жорий йилнинг январь-июль ойларида 320 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиши белгиланган бўлиб, амалда 322 та ёки режа 101 фоизга бажарилди.

Тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Тижорат банклари томонидан бугунги кунга қадар 602 та лойиҳага 14 млрд. 723 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Натижада, 642 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

 Йиғилишда сўзга чиққан депутатлик гуруҳи аъзолари кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди ва муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

O`zLiDeP  Бухоро вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    601
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+