Жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистон қудрати тобора ортаётганига яна бир бор гувоҳ бўлди

25.09.2020, 10:26

Жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистон қудрати тобора ортаётганига яна бир бор гувоҳ бўлди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 75-сессиясини телевидениелар орқали сабрсизлик билан кутдим. Мазкур сессияни юқори қизиқиш, қалбда ҳаяжон билан кузатиб бордим. Боиси бу нуфузли ташкилотнинг ушбу сессиясида Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев энг долзарб мавзулар – мустақил юртимиздаги ислоҳотлар, демократия, инсон ҳуқуқлари, ёшлар масаласи, халқаро хавфсизлик, минтақада ҳамкорлик каби бир қатор мавзуларда нутқ сўзлади.

Президентимизнинг ушбу нутқларини нафақат, ўзбекистонликлар, балки Халқаро ҳамжамият вакиллари, сиёсатчилар катта қизиқиш билан кутдилар. Боиси БМТ сессияси тарихида илк бор ўзимизнинг она тилимиз – ўзбек тилида нутқ жаранглади. Албатта, бу барчамизни тўлқинлантириб, тилга бўлган ҳурматимизни яна бир карра ошишига хизмат қилади.

Президентимизнинг “Мақсадимиз – ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратишдир.

Бу борада биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этамиз. Ушбу ҳужжатда ҳар бир давлатнинг ўз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятлари акс этиши лозим”, – деган сўзлари, албатта, бутун дунё халқларининг, сиёсат арбобларининг тилига тушди, десам адашмайман.

Ҳа, кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда гендер тенглиги борасида ҳам туб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев БМТнинг 75-сессиясида ҳам тўхталиб, “Биз учун гендер тенглик сиёсати устувор масалага айланди. Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ўрни тобора кучаймоқда. Янги Парламентимизда аёл депутатлар сони икки баробарга кўпайди”, дея таъкидладилар. Бу аёлларга кўрсатилаётган ҳурмат, эътиборнинг яна бир ёрқин намунасидир.

Шунингдек, мамлакатимизда мажбурий ва болалар меҳнати тўлиқ тугатилгани, инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия қабул қилингани, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фуқаролиги бўлмаган инсонлар сонини камайтиришга қаратилган чақириғига жавобан шу йилнинг ўзида 50 минг юртдошимизга Ўзбекистон фуқаролиги берилгани, диний эркинлик борасида ҳам вазият кескин яхшилангани, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш биз учун доимий муҳим вазифа эканлигини Юртбошимиз айтиб ўтдилар.

Бир сўз билан айтганда, Президентимиз юксак анжуманда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар тўғрисида ишонч ва қатъият билан гапирганини бутун дунё эшитди ҳамда жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистон қудрати тобора ортаётганига яна бир бор гувоҳ бўлди.

Нафисахон ЭЛЧИЕВА,

O'zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши аппарат раҳбари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    542
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қўзиева Зулфира2020-09-25 16:49:37

Президентимиз юксак анжуманда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар тўғрисида ишонч ва қатъият билан гапирганини бутун дунё эшитди ҳамда гувоҳ бўлди.Мақолангиз жуда ўринли ва ҳақли.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+