Вобкентда O’zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг ҳисобот конференцияси ўтказилди

25.09.2020, 15:52

Вобкентда O’zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг ҳисобот конференцияси ўтказилди

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан Вобкент  тумандаги 2-умумий ўрта таълим мактабида O‘zLiDeP туман Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг навбатдаги конференцияси ўтказилди.

Конференцияда ташкилотнинг ўтган йиллар давомидаги фаолияти  юзасидан ҳисоботи тингланди ва келгусида партия ташкилоти олдида турган ёшларнинг инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш, уларни илмга, тадбиркорликка йўналтириш, юртимизда кечаётган сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш сингари кечиктириб бўлмас долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Конференцияда ёшлар фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, Жамоатчилик аъзолари ва партия фаоллари иштирокида муҳокама қилинди.

Тадбирда O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши конференциясига иштирок этадиган делегатлар сайлаб олинди.  Конференция сўнгида партия сафига янги қабул қилинган ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

  • Кўрилди
    728
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+