Қарши шаҳрида O`zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг Жамоатчилик Кенгаши тузилди

25.09.2020, 17:11

Қарши шаҳрида O`zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг Жамоатчилик Кенгаши тузилди

O`zLiDeP Қарши шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг ҳисобот-сайлов конференциясида ўтган даврда амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди ҳамда келгусида бажарилиши мўлжалланган вазифалар белгилаб олинди.

Унда таъкидландики, “Ёлар қаноти” томонидан қўлга киритилган ютуқлар билан бирга баъзи қамчиликлар кўзга ташланмоқда.  Хусусан,  ёшлар ичига чуқур кириб бориш, тадбиркорликни бошлаган ва баъзи сунъий тўсиқларга учраган йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш, ишсиз фуқаролар бандлик таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Тадбирда “Ёшлар қаноти”нинг Жамоатчилик Кенгаши тузилди ва Кенгаш раиси, ўринбосари ҳамда 15 нафар аъзоси тасдиқланди.

Конференцияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

  O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    662
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+