O’zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди

05.10.2020, 15:45

O’zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди

 Коференцияда  партия “Ёшлар қаноти” фаоллари,  “Ёшлар парламенти” аъзолари, депутатлар, электорат вакиллари иштирокидаги мазкур тадбир амалий руҳда ўтганлиги, нафақат танқидий фикрлар, балки аниқ таклиф ва мулоҳазаларга бойлиги билан ёдда қоладиган бўлди.

Бугунги кунда O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши таркибидаги бошланғич партия ташкилотлари сафида 40 466 нафар аъзолар бўлиб, уларнинг 23 949 яъни (59%) нафари  ёшлар ҳисобланади.

“Ёшлар қаноти” нинг ўтган даврдаги фаолиятига тўхталадиган бўлсак, бир қатор партиявий лойиҳалар амалга оширилди.

Биргина мисол, Партия “Ёшлар қаноти”нинг истиқболли лойиҳаларидан бири ҳисобланган, анъанавий тарзда ўтказилиб  келинган «Ишбилармон талаба» кўрик-танлови орқали кўплаб ёшларимиз тадбиркор бўлди, ғолиблар эса партиянинг стипендиясига эга бўлди.

Яна бир лойиҳалардан бири “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Жиззах вилояти туман ва шаҳар босқичларига 217 нафар коллеж ва академик лицей ўқувчилари ўз лойиҳаларини тақдим этди. Улар орасида ғолибликни қўлга киритган 39 нафар ёш ихтирочилар кўрик-танловнинг вилоят босқичи ва 3 нафари эса республика босқичларида фаол иштирок этиб, ўзларининг яратган инновацион лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этишга ҳам имкон топа олишди.

Президентимиз ташаббуси билан олиб борилган “Обод қишлоқ” дастури доирасида ҳам партия “Ёшлар қаноти” аъзолари фаол иштирок этиб, Дўстлик тумани Манас ҚФЙ  ҳамда Мирзачўл туман марказини ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этиб 15 дан ортиқ ёлғиз қариялар ва боқувчисини йўқотган оилалар хонадонларини ободонлаштиришда кўмаклашдилар.

Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш ғояларини илгари суриш мақсадида Президентимиз томонидан илгари сурилган “Беш ташаббус” доирасида партия томонидан туркум тадбирлар ташкил этилди. Мусобақа ғолиб ва совриндорларга O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда эсталик совғалари топширилди.

  Жорий йил ташкил этилган Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолигига ҳам сайловлар кўтаринки руҳда ташкил этилди. 5 та сиёсий партиядан юксак маънавиятли, сиёсий онги ва тафаккури теран энг кучли ёшлар номзод сифатида кўрсатилди. Шунингдек, ЎзЛиДеП Жиззах вилоят Кенгашидан ҳам 13 нафар фаол, иқтидорли, ўқиш ва иш жойида атрофидагиларга ўрнак бўла оладиган тиришқоқ номзодлар кўрсатилди.

Анжуман давомида O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси ўринбосарларининг ҳам маърузалари тингланди. Депутатлар ва “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаолларининг ҳамкорлигини янада кучайтиришга келишиб олинди.

Тадбир сўнггида ташкилий масалалар ҳам муҳокама қилиниб,  "Ёшлар қаноти" Жамоатчилик Кенгаши таркибини тасдиқлаш ва республика Конференциясига делегатлар сайлаш каби  масалалар кўриб чиқилди.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    620
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+