Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси

22.01.2018, 15:50

Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан “Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Партия вилоят Кенгаши мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими ҳамда Сиёсий таълим маркази ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда Халқ депутатлари вилоят ҳамда туман (шаҳар) Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, O‘zLiDeP вилояти Кенгаши ходимлари, партия фаоллари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳбарлиги даврида вилоятимизда турли соҳаларда меҳнат қилиб, у киши билан бевосита учрашиш бахтига муяссар бўлган инсонлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мамлакатда амалга оширилган улкан ишлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамоси, Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, мамлакат мустақил тараққиёт дастурини ишлаб чиққан ва миллий тараққиёт йўлини белгилаб берган буюк давлат арбоби бўлганлиги ҳақида айтиб ўтдилар. Ислом Абдуғаниевич бутун умрини жонажон Ўзбекистонимиз учун, унинг озодлиги ва буюк келажаги учун бағишлаганлиги, Ватанимиз тарихида янги давр бошланган кун — 1991 йил 31 августда Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилгани эътироф этилди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга Биринчи Президентимиз ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси” номли ҳужжатли фильми намойиш этилди.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2649
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+