Янги ғоялардан улкан мақсадлар сари

22.01.2018, 18:54

Янги ғоялардан  улкан мақсадлар сари

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Асака ва Андижон туманларида “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан ўз бизнесини янги бошлаган  тадбиркор ва фермерларнинг соҳадаги билим ва кўникмаларини ошириш, етук, тажрибали соҳа вакилларидан керакли тавсия ва маслаҳатларни олиш мақсадида амалий учрашувлар ташкил қилинди. “Янги ғоялардан-улкан мақсадлар сари” мавзусида очиқ мулоқот ва тажриба алмашиш тарзида бўлиб ўтган тадбирда вилоятнинг барча шаҳар ҳамда туманларидан кўплаб тадбиркор ва фермерлар иштирок этдилар.

Дастлаб ишбилармонлар Асака туманидаги “Самарагрозоовет” МЧЖ фаолияти билан танишар эканлар, бу ерда ташкил этилган иш фаолияти, экспорт ва импорт йўналишлари чинакам тажриба мактабига гувоҳ бўлдилар. Корхона томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, яратилган иш ўринлари тўғрисида қатнашчиларга атрофлича маълумотлар берган МЧЖ раҳбари Баҳодир Аҳмедовнинг соҳадаги ютуқлари ҳақиқатан ўрганишга арзийди.

 Андижон туманидаги “Равон тараққиёт орзуси” масъулияти чекланган жамияти нафақат вилоятда, балки бутун мамлакатда маҳсулотлари сифати билан алоҳида эътироф қозонган. Бугун корхонада меҳнат қилаётган 1200 дан ортиқ йигит-қизлар тайёрлаётган оёқ кийимларининг 60 фоизи 8 та хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда.

-Жамиятимиз маҳсулотлари ички ва ташқи бозорда харидорларига эгалиги, тобора талабнинг ўсиб бораётгани янада шижоат билан астойдил ишлашга ундамоқда, - дейди МЧЖ қошидаги БПТ раиси, корхона иш юритувчиси Хабибулло Қипчаков. – Бугунги семинар доирасида корхонамизга уюштирилган ташриф давомида ҳамкасбларимизни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар беришга ҳаракат қилдик.

- O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан  ташкил этилган ушбу амалий семинар ўз фаолиятини янги бошлаган тадбиркорларни янги ғоя ва мақсадлар сари дадил интилишга ундади, - деди Балиқчи туманидаги “Гулчирой” МЧЖ раҳбари Ҳаётбек Ҳожимуратов. – Бизга бу семинар давомида фаолиятимизда нималарга эътибор қаратишимиз ва давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланишимиз юзасидан керакли маълумотлар берилди. Шу билан бирга иштирокчилар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва шартномалар тузишга келишиб олдик.     

Амалий семинар мобайнида Асака ва Андижон туманларидаги қатор тадбиркорлик объектларига уюштирилган ташрифлар тадбиркор ва фермерларга ўзаро бизнес шартномаларини амалга ошириш, келажакда мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун замин яратди. Тадбир якунида фаол иштирокчилар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ўз навбатида улар орасидан 5 нафари партия аъзолигига қабул қилинди.

 Дилмурод Султонов,

  O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 Бизнес тузилмалар ва фермерлар

 билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1488
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+