Қонун лойиҳасида қандай янги нормалар акс этмоқда?

03.12.2020, 17:37

Қонун лойиҳасида қандай янги  нормалар акс этмоқда?

Статистик маълумотларга кўра, Олий суднинг Маъмурий ишлари бўйича судлов ҳайъатида назорат тартиба кўриладиган ишлар ҳажми ошиб бормоқда. Масалан, Маъмурий ишлари бўйича судлов ҳайъатида 2018 йилда назорат тартибида 481 та иш кўриб чиқилган бўлса, бу кўрсатгич 2019 йилда 704ни та ташкил этган.

Шу жиҳатдан, жисмоний ва юридик шахсларнинг одил судловга эришишини таъминлаш, уларни ортиқча оворагарчилигини бартараф этиш, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш самарадорлигини таъминлаш мақсадида суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текширишнинг амалдаги тизимини ислоҳ этиш лозим. 

“Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши бу борадаги муаммоларни бартараф этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида – одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида апелляция ва кассация инстанциялари ислоҳ қилиниб, назорат тартибида иш юритиш институтини бекор қилиш, шунингдек, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этиш, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатиш белгилаб қўйилмоқда. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниши таъминлаш ва юқоридагилардан келиб чиқиб, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш лозим бўлади.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароларнинг одил судловдан фойдаланиш имкониятини берадиган тарзда суд қарорларини қайта кўриш тартибини бирлаштиришга, шунингдек, халқаро стандартлар нормаларини миллий қонунчиликка иплементация қилишга эришилади.

  • Кўрилди
    482
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+