“IMIR”нинг 6 нафар ишчисига O’zLiDeP аъзолик гувоҳномалари топширилди

23.01.2018, 15:22

 “IMIR”нинг 6 нафар ишчисига O’zLiDeP аъзолик гувоҳномалари топширилди

Жорий йилнинг юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб эълон қилингани  тадбиркорлар ва кичик бизнес вакиллари  учун айни муддао бўлди.

O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Хусусий мулк ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, уни ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш” мавзусида ташкил этилган тадбир ҳам соҳани ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тарғиботига бағишланди. “Текстил либос” МЧЖда бўлиб ўтган мулоқотда мамлакатимизда иқтисодиётнинг очиқлигини таъминлаш, иқтисодиётда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва улушини ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида айтиб ўтилди.

– Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш, улар фаолияти учун янада эркинлик бериш партиямизнинг сайловолди дастурларидаги асосий мақсадларидан бири, – дейди O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Соҳиба Гаппарова. – Фаол тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлар учун эркинлик яратиш, хусусий мулк ҳимоясини таъминлаш орқали экспорт ҳажмини кўпайтиришга эришмоқчимиз.

– “IMIR” бренди остида 2008 йил ўз фаолиятимизни бошладик, – деди “Текстил либос”  МЧЖ директори Анвар Муҳитдинов. – Бугунги кунда асосан эркаклар костюм-шими, куртка, пальто ва пиджак каби маҳсулотларни МДҲ мамлакатларидан ташқари Дания ва АҚШга ҳам экспорт қилмоқдамиз. Бизга яратилган имкониятлардан фойдаланиб, банкдан 715 минг АҚШ доллари миқдорида кредит олиб, янги технологияларни олиб келишни режалаштиряпмиз. Бу орқали жорий йилнинг охирига қадар 100 дан ортиқ янги иш ўринларини яратишни режалаштиряпмиз.

Тадбир якунида корхонанинг партиямиз мақсад ва ғояларига хайрихоҳ бўлган 6 нафар ишчисига O’zLiDeP аъзолик гувоҳномалари топширилди.  

Рустамжон ҲАКИМОВ,

                                                                  O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1515
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Дилноза Сулейманова 2018-06-30 16:01:04

Партиянинг тарғиботи ҳамиша ўз ҳосилини бериб келган. шахсий тажрибам шуни кўрсатади.


зиёда 2018-06-30 15:57:44

Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, Аёлларнинг иқтисодий-ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва бунда партиянинг ўрни ва ролини ошириш мақсадида партия фаоллари ҳамиша изланишдалар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+