Ўзбекистон Киото конвенциясига қўшилади

03.12.2020, 17:49

Ўзбекистон Киото конвенциясига  қўшилади

Ҳозирги вақтда Жаҳон божхона ташкилотига аъзо 183 та  давлатдан 122 таси,  шунингдек, 7 та МДҲга  аъзо давлатлар (Озарбайжон (2006 й.), Арманистон (2013 й.), Беларусь (2011 й.), Қозоғистон (2009 й.), Россия  (2011 й.), Тожикистон (2020 й.) ва Украина  (2011 й.)) мазкур  Конвенцияга  қўшилган.

Киото конвенцияси қоидалари, бир томондан, божхона тартиботларини соддалаштириш ҳамда тезлаштириш  орқали ташқи савдо фаолиятини рағбатлантириш, бошқа томондан, мазкур имтиёзлар  давлатларнинг манфаатларига (давлат бюджетининг даромадлар  қисмини  тўлдириш ва ички бозорни ҳимоя қилиш бўйича) зарар етказмасликка йўналтирилган.

Йиғилишда “Божхона тартиботларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Киото, 1973 йил 18 май, 1999 йил 26 июндаги ўзгартиришлар билан) қўшилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси ҳам қизғин кечди.

Конвенция унга аъзо давлатларга, ўзларининг миллий  қонунчилигида божхона расмийлаштируви жараёнларини содда, тyшунарли ва олдиндан башорат қилиш мумкин бўлган  қоидалар асосида шакллантириш мажбуриятини юклайди.

Аҳамиятли томони, мамлакатимизнинг Киото конвенциясига қўшилиши Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг ''Doing business'' ва транспорт ҳамда логистика хизматлари бўйича баҳоловчи индексларида (LPI) Ўзбекистон Республикасининг рейтингини оширишга хизмат қилади.

Йиғилишда фракция ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

  • Кўрилди
    1193
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Tulanboy 2020-12-18 10:39:12

Мошинди Божини камайтиринглар иложи болса олиб ташланглар илтимос


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+