Зарбдор туман тиббиёт бирлашмасида партиянинг қуйи бўғини очилди

25.12.2020, 17:17

Зарбдор туман тиббиёт бирлашмасида партиянинг қуйи бўғини очилди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар гуруҳи” ташаббуси билан Зарбдор туман тиббиёт бирлашмасида "Соғлом оила - мустаҳкам оила" лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир ташкил этилди. 

"Аҳоли ўртасида тиббий маданиятни оширишда ҳамкорлик масалалари" мавзусида бўлиб ўтган мазкур тадбирда хотин-қизлар ўртасида тиббий маданиятни ошириш, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини тушунтириш ишларини кучайтириш ва яна бир қанча долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда “Жамиятда хотин-кизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенглиги, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларда аёлларимизнинг ўрни”,  “Хотин-қизларни кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликка жалб этишда депутатларнинг ўрни” каби мавзуларда маърузалар тингланди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Келгусида, "Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида туманнинг чекка ва олис ҳудудларида бепул тиббий кўриклар ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чикилди.

Тадбир сўнггида пандемия даврида жонбозлик кўрсатган 15 нафар тиббиёт ходимларига партия вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи ва ҳомийларнинг эсталик совғалари топширилди.

Туман тиббиёт бирлашмасида партия фаоли Раъно Исмоилова етакчилигида 35 нафар фаоллардан иборат БПТ ташкил этилди. Шунингдек, партия сафига ўтиш истагида бўлган 521 нафардан ортиқ фуқароларнинг аризаси шакллантирилди.

Шоира Ғозибекова,

        O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    841
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+