Қонунчилик палатаси депутати сайловчилари билан қандай муаммоларни муҳокама қилди?

09.02.2021, 16:50

Қонунчилик палатаси депутати сайловчилари билан  қандай муаммоларни муҳокама қилди?

Ўз муаммолари ва таклифларини билдирган  халқ албатта, ечимидан нажот кутади.  Шу боис бугун халқ ишончини оқлаш, мавжуд муаммоларга ижобий барҳам бериш мақсадида Тўрткўл туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси, O’zLiDeP фракцияси аъзоси  Р.Мамутов, туман ҳокими Р.Шамуратов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тўрткўл туманидаги халқ қабулхонаси мудири А.Оразбаев, секторлар ва тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда  "Кўкча"  ва “Уллубоғ” овул фуқаролар йиғинларида халқ билан сайёр қабуллар ўтказилди. 

Ушбу  қабуллар жараёнида  фуқаролардан тушган мурожаатлар жойида ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли соҳа раҳбарларига  топширилди.

Зеро, ҳар бир мурожаатнинг ортида бир инсон тақдири турибди. Шу боис соҳа вакиллари ўзларига юклатилган масъулиятни ҳис қилган ҳолда мавжуд муаммоларни  қонун  доирасида  ечиш мажбуриятини  олдилар.

Хусусан, кўкчалик ишсиз фуқарони пахта кластерига ишга жойлаш таклиф қилинган бўлса, вақтинчалик рўйхатда турган Тожикистонлик келинчакни доимий рўйхатга ўтиши бўйича ички ишлар бўлими қонуний ҳаракат қилиши белгилаб олинди.

Ўз касб ва соҳалари бўйича ишсиз ёшларни касбга қайта ўқитиш мақсадида рўйхатга олинди. Шунингдек, ерни  экиб, ундан меҳнати орқали даромад  олиш  истагидаги  ёшларга  фермер хўжаликларидан  ёшлар учун ер ажратиш режалаштирилди.

Кредит олиш бўйича мурожаат қилган фуқарога қонуний тушунтиришлар берилиши ва зарур йўл-йўриқлар кўрсатилиши учун тижорат банкига йўналтирилди.

Муаммо сифатида кўтарилган мактабгача таълим ташкилоти «Кўкча» овулида “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлиб,  мавжуд эски бинони реконструкция қилиш  орқали 140 ўринли мактабгача таълим ташкилотига 100 фоиз  болалар қамраб олиш режалаштириб олинди.

Тумандаги  62-сонли  ўрта  мактаб олдидаги  йўлда  пиёдалар ўтиш  белгиси  йўқлиги  инобатга олиниб, шу куннинг ўзида масала ижобий ҳал қилинди.

Депутатнинг  ўз сайловчилари билан учрашувлари  “Шурахон” овул фуқаролар йиғинида ҳам давом этди.  Депутат  сайловчиларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.   

Халқ  вакили  жойларда  ўз сайловчилари билан учрашувлари давомида  бир қанча  масалалар кўтарилиб  айримлари жойида  бартараф қилинган бўлса,  ечимини кутаëтган масалалар бўйича депутат томонидан Республика микëсида кўриб чиқиб, тегишли вазирликларга депутат сўрови юбориладиган бўлди.  

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    457
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+