Депутат пешкулик 104 нафар эҳтиёжмандларга саховат кўрсатди

10.02.2021, 16:13

Депутат пешкулик 104 нафар эҳтиёжмандларга  саховат кўрсатди

35-Янгибозор сайлов округидан халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Халимжон Сафаров сайловчилар томонидан бўлаётган мурожаатларни ўз вақтида ечиб боришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Депутат ўзи сайланган Пешкў туманининг 10 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 104 нафар кам таъминланган, боқувчиси йўқотган, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар билан бирма-бир учрашиб, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди. Мазкур муаммоларни бартараф қилиш ишларига ҳам сидқидилдан киришди. Шунингдек, депутат томонидан ушбу фуқароларга 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат хайрия кўмаклари амалга оширилди.

Пешкў тумани Ибн Сино МФЙ, Қўрғонтепа қишлоғида яшовчи фуқаро Акмал Сафаров ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлишидан ташқари, оғир хасталикка чалинган. Депутат ушбу фуқаронинг хонадонига ташрифи чоғида унинг аҳволи билан яқиндан танишиб, даволанишига кўмаклашишини ваъда қилиб, зарур бўлган дори воситалари етказиб берди.

Рахима Муҳаммадиева Пешкў туманининг Боғимусо МФЙ марказидан 10 км чекка ҳудуддаги аҳоли посёлкасида истиқомат қилади. Онахон маҳалла фуқаролар йиғинига доимий равишда мурожаат қилиб, қийналиб қолганлигини айтган, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш масаласида кўмаклашишларини сўраган. Депутат томонидан ушбу мурожаатга ўз вақтида эътибор қаратилиб, онахон хонадонига ташриф буюрилди ва зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Депутат ўз сайлов округига кирувчи Ибн Сино, “Дейча”, “Садир”, “Валфажир”, “Мустақиллик”, “Чиғирчи”, “Янгибозор”, “Малишояк”, “Боғимусо”, “Навбаҳор” МФЙлардаги 40 га яқин мурожаатларни қабул қилиб олди. Эндиликда ҳар бир мурожаатни ўз вақтида ва самарали ечиш чораларини кўриш амалга оширилади.

  • Кўрилди
    907
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+