Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг энг муҳим шартидир

23.02.2021, 11:21

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг энг муҳим шартидир

Ҳар қандай ислоҳот негизида инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари устувор аҳамият касб этади. Чунки ислоҳотларнинг ўзи инсон ҳуқуқлари билан чамбарчас боғлиқ. Мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо қилишдек эзгу ғоя амалга оширилаётган экан, бу ғоя таг-заминида ҳам ҳуқуқий демократик жамиятни яратиш, ҳар бир фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари мужассамдир.

Президентимизнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқида ҳам бу масалаларга катта эътибор қаратилди. Унда демократик ислоҳотларимиз янги Ўзбекистонни бунёд этишга қаратилган бўлиб, бу ўзгаришлар ҳеч қачон ортга қайтмайдиган тарзда давом этаётгани алоҳида айтиб ўтилди. Албатта, бу кўпмиллатли юртимиз халқини жуда ғурурлантиради, янги-янги марралар сари илҳомлантиради.

Олий минбардан Президентимизнинг 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадлари мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашни кўзда тутадиган “ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик” тамойили асосида амалга оширилиши хусусидаги фикрлари ҳеч бир киши эътибордан четда қолдирмайди, деб ҳисоблайман. Шунингдек, гендер сиёсати масалалари борасида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган масалалр ҳам долзарблиги билан муҳим аҳамият касб этади.

Бир сўз билан айтганда, Президентимизнинг Олий минбардан туриб, сўзлаган оташин нутқи нафақат мамлакатимиз балки дунё халқлари  ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда, эркин ва очиқ жамият барпо қилиш йўлидаги саъй-ҳаркатларга куч бағишлаши табиий.

Ҳазратқул ХЎЖАМҚУЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

  • Кўрилди
    397
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+