O‘zLiDeP Тошлоқ туман Кенгашининг устувор вазифалари белгиланди

05.02.2018, 09:23

O‘zLiDeP Тошлоқ туман Кенгашининг устувор вазифалари белгиланди

O‘zLiDeP Тошлоқ тумани Кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти якунлари хамда 2018 йилга мўлжалланган амалий харакатлар комплекс мақсадли дастури ва ундан келиб чиқадиган устувор вазифаларга бағишланган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Тошлоқ тумани Кенгаши аъзолари, туман Кенгаши раисининг ўринбосарлари, халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гурухи аъзолари ва бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.

Ўтган 2017 йил давомида Тошлоқ тумани Кенгаши томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили доирасида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими” жорий этилди ҳамда келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал қилишга эришилган.

Мурожаатлар асосида аҳоли томонидан бандлик, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви муаммолари, газ ва электр энергияси танқислиги, банк-кредит масалалари, ижтимоий муҳофаза соҳаларига тааллуқли бўлган бир қатор мурожаатлар билдирилган. Ҳар бир мурожаат бўйича партия масъуллари, мутасадди ташкилотлар томонидан хал қилинишига эришилган.

Йиғилишда таъкидланганидек, туман Кенгаши томонидан ўтган 2017 йил давомида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор амалий ишлар қилинган. Хусусан, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва бандлигини таъминлаш борасида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари билан биргаликда 40 нафарга яқин фуқаролар доимий иш билан таъминланган.

Танқидий тарзда ўтган йиғилиш якунида Тошлоқ туман Кенгаши томонидан 2018 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1509
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+