O‘zLiDeP фракциясида Президентимизнинг «Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси муҳокама қилинди

05.02.2018, 11:05

O‘zLiDeP фракциясида Президентимизнинг «Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги «Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва бу борада O‘zLiDeP фракцияси олдида турган вазифалар муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Депутатлар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар, нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда  аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва даражасини ошириш масаласига алоҳида алоҳида эътибор қаратилаётганлиг ҳамда соҳага оид қонунлар, Президент фармонлари ва қарорлари, ҳукумат қарорлари қабул қилинаётганлиги натижасида аҳолига тез ва шошилинч ёрдам кўрсатиш сифати ва кўлами ошишига, тиббиёт муассасаларини малакали кадрлар билан таъминланишига, аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ошишига эришилмоқда.

Хусусан, 2017 йилда тез тиббий ёрдам хизмати учун 1269 та ихтисослаштирилган автотранспорт харид қилинди ва бу ҳудудларнинг транспортга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш имконини берди, тез тиббий ёрдам хизматини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш эса икки баравар кўпайди.

Шу билан бирга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг олдин мавжуд бўлмаган Тошкент вилояти филиали ташкил этилди. Тез тиббий ёрдам чақириқларини ўз вақтида қабул қилиш, саралаш ва аниқ манзилга узатиш мақсадида тез тиббий ёрдам диспетчерлари учун махсус ўқув курслари ташкил этилди. Шошилинч ҳолатларда ҳаракат қилиш учун 52 та касаллик бўйича тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона даволаш стандартлари тасдиқланди,
855 та қишлоқ оилавий поликлиникалари негизида ҳамда 441 та тугатилган ҚВПлар ўрнида тез тиббий ёрдам шохобчалари ташкил этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, юртбошимизнинг мазкур қарори ушбу соҳа фаолиятини ривожлантиришга қаратилган яна бир муҳим қадам бўлди, унга кўра, аҳолига тез ва шошилинч тиббий ёрдам мулкчилик шаклидан қатъий назар белгиланган тартибда бепул асосда амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, қарор билан тез тиббий ёрдам ихтисослаштирилган автотранспортларини жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш меъёрлари, тез тиббий ёрдам хизмати битта кўчма бригадасини тиббий аппарат ва инвентарлар билан жиҳозлаш меъёрлари тасдиқланди, тез ёрдам чақирувлари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг ҳудудий филиаллари станцияларидаги узлуксиз фаолият кўрсатадиган ягона Сall-марказлари орқали қабул қилиниши белгиланди.

Қарорга биноан шошилинч тиббий ёрдам хизмати самарадорлигини, унинг тезкорлиги ва сифатини ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари билан ўзаро интеграциясини таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларимоддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тез тиббий ёрдам хизмати ихтисослаштирилган транспорт воситаларини замонавий тиббий жиҳозлар ва рақамли радио алоқа воситалари билан таъминлаш, тез тиббий ёрдам хизмати тизими тиббий ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи дастур тасдиқланди.

Шуни ўринда таъкидлаш лозимки, 2017 йил давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан жойларга чиқиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва даражасини оширишнинг аҳволини мунтазам ўрганилмоқда, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ва таҳлил қилиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўришда ижобий натижаларга эришилмоқда.

Жумладан, ўтган даврда Қонунчилик палатасида соғлиқни сақлаш соҳасига оид 14 та парламент эшитуви ўтказилди, унда соғлиқни сақлаш вазирининг ҳамда барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари раҳбарларининг ахбороти эшитилди, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида жойлардаги соғлиқни сақлашни бошқариш органлари раҳбарларининг ахбороти юзасидан 450 дан ортиқ эшитув Қонунчилик палатаси депутатларининг бевосита иштирокида ташкил этилди.

Тиббиёт соҳасини жадал ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммолар Қонунчилик палатаси томонидан доимий равишда изчил ўрганилиб, таҳлил қилиб борилди ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш натижасида эса Қонунчилик палатаси ҳузуридаги тиббиёт комиссияси томонидан жойлардаги шифокорларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда тегишли таклифлар ишлаб чиқилди ва натижада Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 ноябрдаги
920-сонли қарори қабул қилиниб, шифокорларга ўриндошлик асосида 2 ставкагача (12 соат) ишлаш учун имконият яратилди.

Худди шунингдек, тиббиёт соҳасида кадрлар етишмовчилиги билан боғлиқ масалаларни таҳлил қилиш натижасида Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар инвентаризациядан ўтказилиб, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилган ҳолда ишлаб чиқилган таклифлари асосида Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Давра суҳбати давомида фракция аъзолари давлатимиз раҳбарининг юқоридаги қарори O‘zLiDeP Сайловолди платформасига назарда тутилган Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, замонавий тиббиётнинг энг сўнгги ютуқларини амалиётга татбиқ этиш, мазкур соҳага хусусий капитални жалб қилган ҳолда аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида соғлом рақобат муҳитини яратиш борасидаги устувор вазифаларга тўлиқ мос келишини алоҳида қайд этдилар.

Очиқ мулоқот ва фикр-мулоҳазаларга бой бўлган тадбирда қарордан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш, хусусан унинг аҳамиятини ва мазмун моҳиятини тарғиб қилиш ҳамда унинг жойлардаги ижроси устидан самарали парламент назоратини ташкил қилиш билан боғлиқ масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1711
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+